Юртимизда коронавирусга қарши қўлланилган жами вакциналар 17,4 миллион дозадан ошди
🔺14 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 255 739 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 67 040 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 127 979 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 60 720 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 17 435 318 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 10 147 327 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 5 432 992 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 1 854 999 нафарни ташкил қилди.
❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 345 225 нафарни ташкил қилмоқда.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Андижон вилояти (29 253 доза),
📌Фарғона вилояти (26 048 доза),
📌Тошкент вилояти (24 203 доза) банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 1 970 606 доза,
📌Наманган вилоятида 1 896 709 доза,
📌Андижон вилоятида 1 890 210 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.