Президентнинг “Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қуйидагилар мазкур қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
спорт соҳасини молиялаштиришнинг замонавий механизмлари ва муқобил молиялаштириш манбаларини жорий этиш;
спорт соҳасига ажратилаётган маблағлар йўналтирилишини марказлаштириш, бюджет маблағлари ҳажмини кенгайтириш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш.
Қарорга кўра, Спорт вазирлиги ҳузурида Спорт соҳасида ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилади.
2026 йил 1 апрелдан:
спорт федерация (уюшма)си фаолияти билан боғлиқ йиллик барча харажатларнинг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағи киритган тадбиркорни спорт федерация (уюшма)ларининг ижро органларига киритиш йўлга қўйилади;
профессионал футбол клублари фаолияти билан боғлиқ бўлган йиллик барча харажатларнинг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағи киритган тадбиркор ёки тадбиркорлар гуруҳига профессионал футбол клубини ишончли бошқарувга бериш амалиёти жорий этилади.
2026 йил 1 апрелдан 2029 йил 1 апрелга қадар бўлган даврда Суперлига ва Пролигада иштирок этувчи футбол клублари футболчилари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинади ҳамда улар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
12-канал тарқатган хабарда айтилишича, АҚШ ва Эрон ўртасида якуний ва батафсил келишувларга эришилмаган тақдирда ҳам, бундай баёнот берилиши эҳтимолдан холи эмас.
Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.
Аввалроқ, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу каби дронларнинг 90 фоиздан ортиғи Россия 926-бош учиш синов маркази полигон ҳудудига тўғри келишини билдирган.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.