«Реал Мадрид» юлдузи Килиан Мбаппе ва клуб президенти Флорентино Перес ўртасида кечган телефон суҳбати тафсилотлари маълум бўлди. L’Équipe нашри тарқатган хабарга кўра, франциялик ҳужумчи март ойи бошида бўлиб ўтган ушбу суҳбатда «қироллик клуби» шифокорлари хизматидан воз кечишини маълум қилган.
Бунга асосий сабаб сифатида Мбаппенинг клуб тиббий штабига бўлган ишончи йўқолгани кўрсатилмоқда. Аввалроқ ОАВда мадридликлар шифокорлари футболчининг чап тиззасидаги жароҳатни текшириш ўрнига, хатолик билан соғлом бўлган ўнг тиззасини МРТ қилгани ҳақида шов-шувли хабарлар тарқалган эди. Гарчи Мбаппенинг ўзи яқинда берган интервьюсида «нотўғри тизза» ҳақидаги гапларни рад этган бўлса-да, унинг клуб тиббий ходимларидан норози экани ва бундан буён "ПСЖ"даги собиқ шифокори Кристоф Бодо назоратида даволанишни истаётгани айтилмоқда.
Мбаппе Испания чемпионатининг жорий мавсумида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.