Эрон биздан битим тузишни ёлвориб сўрамоқда, мен улардан буни сўраганим йўқ — АҚШ президенти
Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Биз оятуллоҳ Али Хоминаий исмли телбани тўхтатишга мажбур бўлдик. У унчалик ҳам олий эмас эди. Энди у йўқ, бу жуда ачинарли;
◾️ Эронликлар аҳмоқ эмас, аслида улар жуда ақлли. Уларни ёмон жангчилар, лекин зўр музокарачилар;
◾️ Энди Эроннинг ўзи ҳам мағлубиятга учраганини тан олмоқда. Шу сабабдан ҳам улар биз билан мулоқот қиляпти, акс ҳолда бундай қилмасди;
◾️ Энди Эронда битим тузиш имконияти бор, лекин бу уларнинг ўзига боғлиқ;
◾️ Келишувга эриша оламизми ёки йўқми кўрамиз. Агар улар тўғри ҳаракат қилиб, биз билан битим тузса, Ҳўрмуз бўғози очилади;
◾️ Буюк Британия Эронга қарши амалиётимизга аралашишни хоҳламади, биз ҳам уларнинг урушларига аралашишни хоҳламаймиз;
◾️ Буюк Британиянинг авиаташувчи кемалари бизникилар билан солиштирганда ўйинчоқ;
◾️ Очиғи, мен нефт нархлари кўпроқ ошади деб ўйлагандим ва фонд бозори кўпроқ тушишини кутгандим. Бу мен ўйлаганчалик жиддий бўлмади.
