Америка Қўшма Штатлари Ғазначилик Департаменти Қўшма Штатлар ташкил топганининг 250 йиллигини нишонлаш учун АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Ғазначилик котиби Скотт Бессентнинг имзоларини миллий валюта купюраларига қўйиш ниятини эълон қилди.
Ғазначилик Департаментининг маълумотларига кўра, бу мамлакат тарихида биринчи марта амалдаги давлат раҳбарининг имзоси банкноталарда пайдо бўлади.
"Буюк мамлакатимиз ва Президент Дональд Трампнинг тарихий ютуқларини хотирлашнинг унинг номи билан ёзилган Америка долларларини чиқаришдан кўра самаралироқ усули йўқ", деб таъкидлади Бессент.
Котибнинг сўзларига кўра, Трампнинг имзосини миллий валютага қўйиш "нафақат ўринли, балки лойиқдир", чунки унинг мамлакат тарихидаги "Америка иқтисодий тикланишининг олтин даври меъмори" сифатидаги роли ҳисобга олинган.
1776 йилда ратификация қилинган Мустақиллик Декларацияси Қўшма Штатларнинг Британия империяси ҳукмронлигидан озод бўлганлигини белгилаб берди. Ҳужжат Конгресс томонидан 1776 йил 2 июлда Филаделфияда (Пенсилвания) тасдиқланган. Икки кундан кейин Конгресс декларациянинг қайта кўриб чиқилган версиясини тасдиқлади ва уни чоп этиш ва оммага тарқатишни буюрди, натижада 4 июль Қўшма Штатларнинг ташкил этилган санаси деб ҳисобланди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
12-канал тарқатган хабарда айтилишича, АҚШ ва Эрон ўртасида якуний ва батафсил келишувларга эришилмаган тақдирда ҳам, бундай баёнот берилиши эҳтимолдан холи эмас.
Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.
Аввалроқ, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу каби дронларнинг 90 фоиздан ортиғи Россия 926-бош учиш синов маркази полигон ҳудудига тўғри келишини билдирган.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.