Нью-Йоркда Николас Мадуро ва унинг рафиқасига қарши иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди — CNN.
Суд мажлиси давомида прокурорлар Мадуро ва унинг турмуш ўртоғини “Венесуэла бойликларини талон-торож қилишда” айблаб, суддан уларнинг суд харажатларини давлат ҳисобидан қоплашга рухсат бермасликни сўраган. Ҳимоя томони эса собиқ президент ва унинг рафиқаси адвокат хизматларини ўзлари тўлай олмаслигини, АҚШ эса бу орқали уларнинг ҳуқуқларини бузаётганини таъкидлаган.
Ишни кўраётган федерал судя Элвин Хеллерштейн бу масала бўйича тез орада қарор чиқаришини айтган, аммо фақат тўлов муаммоси сабаб ишни тўхтатмаслигини ҳам билдирган. Судда Мадуро АҚШ ҳукумати уни “наркотерроризм” бўйича айбловлардан ҳимояланишига тўсқинлик қилаётганини айтиб, ишни ёпишни сўраган.
Жорий йилнинг 3 январ куни Венесуэла президенти Николас Мадуро Каракасда америкалик махсус кучлар томонидан қўлга олинди ва АҚШга олиб кетилди. Шундан сўнг, президент вазифасини илгари вице-президент лавозимида ишлаган Делси Родригес муваққат президент сифатида фаолият юритмоқда ва Вашингтон билан алоқалар бир оз илиқлашди.
Мадуро тўртта оғир жиноятда айбланмоқда. АҚШ қонунчилигига кўра, наркотерроризм террорчиликни молиялаштириш мақсадида наркотрафик билан шуғулланишни англатади. Мадуро барча айбловларни рад этиб, буни АҚШнинг Венесуэладаги бой нефт захираларини эгаллашга бўлган уриниши ва сиёсий баҳонаси деб атамоқда.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.
Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.
Аввалроқ, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу каби дронларнинг 90 фоиздан ортиғи Россия 926-бош учиш синов маркази полигон ҳудудига тўғри келишини билдирган.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.