Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш йўлидаги долзарб ташаббуслар

A A A
Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш йўлидаги долзарб ташаббуслар

Жорий йилнинг 30 январь куни мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёев академиклар шаҳарчасида олимлар, ёш тадқиқотчилар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари ва ишлаб чиқариш сектори вакиллари билан учрашув ўтказиб, унда илм-фан соҳасидаги энг муҳим вазифаларни муҳокама қилиш билан бир қаторда малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, йирик ишлаб чиқариш соҳаларини салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш борасида муҳим таклиф ва тасвияларни илгари сурган эди.

Шу асосда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан юртимизнинг нуфузли олийгоҳларидан бўлган Тошкент давлат техника университети, Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳамда Тошкент иррригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорлик алоқалари янада кучайтирилиб, давлатимиз раҳбарининг юксак салоҳиятли кадрлар тайёрлаш орқали иш унумдорлигини ошириш, мамлакат ривожига ҳисса қўшишга қаратилган талаблари ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида ушбу олий таълим муассасаларининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда алоҳида йўл хариталари шакллантирилди, зарурий чора-тадбирлар ижроси йўлга қўйилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Жамият бошқаруви раиси ташаббуси ва бевосита саъй-ҳаракати билан Жамиятнинг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжи юзасидан таклифлари инобатга олиниб, жорий ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат техника университетида Гидроэнергетика таълим йўналиши ташкил этилиб, мазкур йўналишда 5 нафар давлат гранти, 45 нафар контракт-тўлов асосида, жами 50 нафар талаба қабул қилиш режалаштирилди.

Тошкент архитектура-қурилиш институти Гидротехника иншоотлари қурилиши (турлари бўйича) таълим йўналишининг қабул квотаси 100 нафарга етказилди. Шундан, кундузги бўлимга 75 та (5та давлат гранти, 70 та тўлов-контракт асосида), сиртқи бўлимга 25 та (тўлов-контракт асосида) ўрин ажратилди. Жамиятнинг илмий-педагогик салоҳиятга эга малакали мутахассислари ҳамда олий таълим профессор-ўқитувчилари иштирокида ушбу йўналишларнинг бакалавриат ва магистратура босқичлари бўйича малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари ишлаб чиқилди.

Шунингдек, янги қурилаётган гидроэлектрсанцияларда (“Зарчоб кичик ГЭС” – 20 ўрин, “Пском ГЭС” – 50 ўрин) талаба ўқитувчилардан тузиладиган қурилиш отрядлари учун зарурий шароитлар яратилмоқда. Ҳамкор университетларнинг тегишли факультетларида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бурчагини (соҳага оид 3D плакат, макет, инфокиоск, доимий видеороликлар тақдимоти) ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Соҳавий кафедралар ҳамда ўқув-илмий лабораторияларини замонавий ўқув ва илмий жиҳозлар, ускуналар ва ўлчов асбоблари билан таъминлаш, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тасарруфидаги корхоналарда тегишли кафедралар филиалларини ташкил этиш  борасида ҳам муҳим ишлар олиб борилмоқда.

  Шу билан бир қаторда, ҳамкор олий таълим муассасалари талабалари ишлаб чиқариш амалиётини Жамият ҳузуридаги корхона ва ташкилотларда ўташи ҳамда зарурий меҳнат тажрибасига эга бўлиши учун ҳам чоралар кўрилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг июль-август ойларида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институтининг соҳага хос ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлайдиган кафедралари талабалари “Самарқанд ГЭСлар каскади”, “Тошкент ГЭСлар каскади”, “Оҳангарон ГЭС” ва “Туябўғиз КГЭС” унитар корхоналарида  ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиши белгиланган. Бўлғуси мутахассисларни иш жараёни билан яқиндан таништириш, ўз навбатида, уларда танлаган касблари бўйича аниқ тасаввур уйғотиш, мавжуд тушунча, билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштириш имконини кенгайтиради.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти раиси ташаббуси билан олий таълим муассасаларининг соҳага алоқадор ихтисосликлар бўйича битирувчиларини Жамият қошидаги ишлаб чиқариш корхоналарига жалб қилиш борасида ҳам манзилли ва тизимли ишлар йўлга қўйилди. Бунда тегишли олий таълим муассасасини аъло баҳоларда якунлаган, иқтидорий салоҳиятга эга бўлган ватанпарвар ва фидойи ёшларни муносиб иш шароитлари билан таъминлаш, йўналтириш ва рағбатлантириш мақсадида уларни суҳбат ва тест асосида саралаб, Жамият ҳузуридаги “Ўқувэнергоқурилиш” нодавлат таълим муассасида  ўқув, ишлаб чиқариш корхоналарида эса амалий машғулотларга жалб қилиб, билим ва меҳнат тажрибаларини ошириш, шу асосда тизим корхоналарига ишга жойлаштириш бўйича махсус чора-тадбирлар ижро қилинмоқда.

Шу ўринда ушбу амалий ташаббуслар ҳамкор олий таълим муассасалари томонидан ниҳоятда хурсандчилик билан қабул қилинаётганини ҳам алоҳида эътироф этмоқ жоиз. Чунончи, Тошкент давлат техника университети Энергетика факультети декани, техника фанлари доктори Жавоҳир Тошев бу борада ўз мулоҳазаларини шундай баён қилади: “Ўтган 40 йиллар давомида университетимиз бирор бир ишлаб чиқариш тизими билан бу қадар самарадор ҳамкорликни йўлга қўймаган эди. “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси раҳбарлигидаги етук малакали кадрлар тайёрлаш йўналишида мутлақо янги шакл ва мазмундаги ҳамкорлик алоқалари амалий натижадорлиги билан аҳамиятлидир. Айниқса, Жамият томонидан таклиф этилган ёш битирувчиларни қайта тайёрлаш ва иш билан таъминлаш тизими  биз учун муҳим янгилик, муносиб эътибор бўлди.  Бу ташаббусларни муассасамиз битирувчилари ҳам кўтаринки руҳда қарши олишди. Эндиликда улар таҳсилни янада катта қизиқиш ва ишонч билан давом эттириб, ўз устларида  тинимсиз ишлашмоқда, келгуси меҳнат фаолиятларини аниқ ва манзилли режалаштиришмоқда. Биз, университетимиз номидан “Ўзбекгидроэнерго”  акциядорлик жамияти жамоасига чексиз миннатдорлик билдирамиз”.

Дарҳақиқат, бугун жадал суръатлар билан тараққий этиб бораётган фан-техника етук билим ва тафаккур соҳибларини тарбиялаш заруратини кун тартибига қўяди. Жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, инновацион юксалиш учун ҳам замонавий билимларни эгаллаган, илмли ва масъулиятли кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёж ҳамиша юқорилаб боради. “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан юксак малакали мутахассислар тайёрлаш, иқтидорий салоҳиятли ёшларни тарбиялаш ва  қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш соҳаларини кенгайтириш ва ривожлантириш борасида олиб борилаётган бу каби амалий ҳаракат ва ташаббуслар, ўз навбатида, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигига ҳам сезиларли ҳисса қўшади.

 

Сурайё Пўлатова,

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви раисининг

маънавий-маърифий ишлар ва давлат тилини

ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси

 

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Ўзбекистонликлар ва туркманистонликларнинг қаршилигига қарамай Роғун ГЕС қурилиши давом этади

Жаҳон банки шикоятни рад этишни ички қоидаларга асослаган

"2022 йилда урушни биз бошлаганимиз йўқ; аслида бу урушни Ғарбнинг ўзи бошлаган"

Киев режими дунёдаги энг йирик ҳарбий-сиёсий блок салоҳиятига эга

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

16 декабр куни Тожикистон фуқароси, 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг Москва вилоятидаги мактабда 9-синф ўқувчиси Тимофей К. томонидан пичоқлаб ўлдирилгани Россияда миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бораётганини тасдиқлагандек бўлди.

Юртимизда адолат пешволари пора билан қўлга тушди

Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Украинага зудлик билан жуда катта пул керак

Украина жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда ва яқин йилларда кенг кўламли ташқи ёрдамга муҳтож, деб ёзади AP.

Владимир Путин икки боланинг янги йил орзусини рўёбга чиқарди

Владимир Путин билан навбатдаги жонли мулоқот 19 декабрь куни бўлиб ўтади.

АҚШ Тайванга 10 млрд доллардан ортиқ қийматда қурол сотишини эълон қилди

АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.

Киркукда тошқин сабаб 300 оила уй-жойини тарк этди

Ироқнинг Киркук шаҳрида 9 декабрь куни ёққан кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабаб 300 оила ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.

«Яқин Шарққа сўнгги 3000 йил ичида илк бор тинчлик олиб келдим» – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.