Кеча ижтимоий тармоқ саҳифаларида жорий йил 9 ноябр куни эрталаб соат 9:00 дан Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 288-мактаб ўқитувчилари мактаб ҳовлисида ишлашга мажбур қилингани айтилган хабар тарқалган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тушунтириш берди.
Унга кўра, мазкур мактаб педагоглари ва техник ходимлари «юртимиз бўйлаб уюштирилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш юмушларида ўз хоҳишларига кўра» қатнашган.
«Тадбир доирасида мавсумий гул ва турли манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари экилиб, мактаб ҳовлиси, ариқлар хазонлардан тозаланган. Ҳеч бир педагог-ходим мазкур хайрли ишни амалга оширишга мажбурланмаганлигини билдирамиз», – дейилади Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тушунтиришида.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.
Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.
Германия канцлери Олаф Счолз Украинанинг Европа интеграцияси жараёнини ортга қайтариш мумкин эмаслигини айтиб, Россия президенти Владимир Путин ягона уруш мақсадига эришмаганини қўшимча қилди.
Путиннинг таклифлари қуйидагилардан иборат: Украина НАТОга қўшилмаслиги шарт ва Россия ўзи ҳозир Россияга қўшиб олганини эълон қилган Украинанинг тўртта вилоятининг бутун ҳудудига эга бўлиши керак.
Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.