Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда маъмурий жарималарни ундириш юзасидан тунги қўшма рейд тадбирлари ўтказаётир.
Тадбирлар давомида маъмурий жарималарни белгиланган муддатда тўламаган фуқаролар замонавий технологиялар ёрдамида аниқланмоқда.
Ушбу жараён бошланганидан бери 341 минг 839 маъмурий жарима бўйича 121,3 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилган. Жаримани тўлашдан бош тортган қарздорларга тегишли бўлган 1 минг 401 автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ўтказилаётган тунги рейд тадбирларининг бир кунида 1,1 миллиард сўмлик, 3,6 мингдан зиёд ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланган. 17 нафар қарздорлиги мавжуд, бироқ ўз муддатида уни бартараф этмаган шахсларнинг автотранспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилди.
Қидирувда бўлган транспорт воситалари ҳам аниқланмоқда. Мисол учун, “Spark” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилганда, қарздор фуқаро У.С.дан йўл ҳаракати қоидасини бузгани учун жами 3 миллион 675 минг сўмлик қарздорлиги бартараф этилмагани ҳамда автотранспорт воситасига қидирув эълон қилингани аниқланди. Тадбир давомида унга тегишли автотранспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.