Йўлдаги эътиборсизлик икки ёш ҳаётига зомин бўлди

Йўлдаги эътиборсизлик икки ёш ҳаётига зомин бўлди

Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт туманида содир бўлган даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси икки нафар ёш инсон ҳаётига нуқта қўйди. Тўй арафасида турган, келажак режалари билан яшаб турган унаштирилган ёшлар бир лаҳзалик бепарволик қурбонига айланди.

Судда кўриб чиқилган ушбу иш, нафақат, ҳуқуқий, балки оғир инсоний фожеа сифатида ҳам барчани ларзага солди.

Жорий йилнинг 9 январида Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди биносида 2025 йил 31 августига ўтар кечаси содир бўлган ҳодиса бўйича Тошкент шаҳар, Янги ҳаёт туман суди иши кўриб чиқилди. Ушбу муҳокама суд залида тўпланганларда оғир тассурот қолдирди. ЖИБ Янгиҳаёт туман суди судьяси Шерзод Амировнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси икки нафар ёш инсон ҳаётига зомин бўлган. Суд ҳукми эса бу фожеанинг ҳуқуқий нуқтасини якунлаган.

Ҳолатга кўра, икки ёшнинг умр йўли бир лаҳзада узилган. Улар ҳаёт қуриш арафасида, тўй режалари, орзулар ва умидлар билан яшаб турган унаштирилган ёшлар эди. Бироқ, уларни манзилга қадар олиб кетаётган ҳайдовчининг машина бошқаришдаги бепарволиги, тезлиги ва руль ортидаги бир сониялик эътиборсизлиги икки ёшнинг келажагини ҳам, икки оиланинг бахтини ҳам йўқ қилди.

Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Қўрғонтепа кўчасида тунги соат 03:20 ларда содир бўлган навбатдаги автоҳалокат жуда оғир фожеа бўлди. «Cobalt» русумли автомашинани бошқариб келаётган 27 ёшли фуқаро Ж.М. аҳоли пунктларида белгиланган тезлик меъёридан анча ошиб, соатига 80-90 километр тезликда ҳаракатланган. У ҳаракат давомида автомашинаси салони олд ўриндиғи остига тушиб кетган телефонига чалғиган ва бошқарувни йўқотган. Автомашина йўлнинг ажратувчи бўлагида ўрнатилган темир-бетон устунга куч билан урилади. Жуда кучли ушбу зарба таъсирида олд ўриндиқда ўтирган фуқаро А. Ж. воқеа жойидаёқ, жон таслим қилган.

Суд-тиббий экспертизаси унинг танасидаги жароҳатларни қайд этди: бош, кўкрак ва қорин соҳаларида ўтмас қаттиқ зарбадан келиб чиққан оғир шикастлар, бош миянинг очиқ жароҳати, калла гумбази, асоси ва юз суякларининг бўлакланиб синиши, мия пардалари остига ва ён қоринчаларига қон қуйилиши, мия тўқимасининг эзилиши. Шу билан бирга, А.Ж. нинг ўпка, юрак ва жигари лат еган. Жигари ёрилган, қорин бўшлиғида ички қон кетиш кузатилган. Пешона, ияк ва ўнг қўл соҳалари эзилиб-йиртилган, бутун танасида кўплаб шилинмалар ва қонталашлар мавжуд бўлган. Экспертлар бундай жароҳатлар инсонда тирик қолиш имкониятини, деярли, қолдирмаслигини таъкидлади.

Суд ҳужжатларида қайт этилишича, автомашинанинг орқа ўриндиғида ўтирган қиз марҳум А.Ж.га унаштирилган М.И. бўлган. М.И. ҳаёт учун ўта хавфли аҳволда шифохонага етказилган. У беш кун давомида жонлантириш бўлимида ҳаёт учун курашди. Бироқ, унинг ҳам олган жароҳатлари ўта оғир эди: бош мияга қон қуйилиши, ўпка ва юрак лат ейиши, қовурғаларнинг синиши, елка ва икки оёқ сон суякларининг очиқ синиши, тананинг кўплаб жойларининг эзилиб-йиртилиши. Посттравматик шок ва ички аъзоларнинг шикастланиши оқибатида, М.И. ҳам орадан 5 кун ўтгач, вафот этган. Шу тариқа турмуш қуришни ният қилган икки ёш бир фожеанинг қурбони сифатида оламдан кўз юмди.

Суд жараёнида марҳумларнинг яқинлари бу фожеа, нафақат, фарзандларидан, балки, келажакдаги қудалик, неваралар, умидлардан ҳам маҳрум қилганини оғриқ билан сўзлашган. Шунингдек, жабрланувчиларнинг қонуний вакиллари, марҳумларнинг яқинлари судланувчи томонидан ҳодисадан сўнг на маънавий, на моддий ёрдам кўрсатилмаганини таъкидлаб, қонун доирасида қатъий чора кўришни сўрашган. Суд Ж.М.нинг бу хатти-ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берган.

Ж.М. судда айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймон эканини айтди. Бироқ, суд қайд этганидек, инсон ҳаётига етган зарарни ҳеч қандай пушаймонлик орқага қайтара олмайди. Суд унинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан - транспорт ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиб, икки нафар инсон ўлимига сабаб бўлиш сифатида баҳолади.

Ж.М. 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, 3 йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Жазони манзил-колонияда ўташи белгиланди.

«Бу фожеа суд ҳукми билан якунланди, аммо йўқотилган икки ёш ҳаётни ҳеч қандай жазо ортига қайтара олмайди. Рул ортидаги ҳар бир инсон шуни англаши керакки, бир сониялик эътиборсизлик, айниқса телефонга чалғиш, бутун бошли оилалар тақдирига қора нуқта қўйиши мумкин. Йўл қоидалари — шунчаки талаб эмас, инсон ҳаётини асраш воситасидир»,-деди ЖИБ Янгиҳаёт туман судининг судьяси Шерзод Амиров.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди

Transfermarkt мутахассислари ўзига хос рейтингини эълон қилишди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

Трамп Саудия шаҳзодаси ҳақида кескин баёнот қилди

Дональд Трамп Муҳаммад ибн Салмон ҳақида кескин ва баҳсли баёнот берди.

Туркия АҚШни огоҳлантирди!

Агар курдлар Эронга қарши ҳужумларда иштирок этса, дарҳол ҳарбий жавоб бўлади.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

"Бу ёлғон. Мен унинг гапларини эшитдим ва..."

Ушбу баёнот Парижда бўлиб ўтган "G7" давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувидан сўнг оммага олиб чиқилди.

Россия Украина борасида Жанубий Кореяни жиддий огоҳлантирди

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ ҳарбий йиғилиш пунктига ҳужум қилди

Видеолавҳани ижтимоий тармоқларда ИИҚК Аэрокосмик кучлари қўмондони Мажид Мусавий жойлаштирган.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

InfinBANK ходими мижозни ўлдириб, жасадни каналга ташлаб юборди

Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди

Эрон АҚШни масхара қилди: “Биз 6000 йиллик цивилизациямиз”

Жанубий Африкадаги Эрон элчихонаси АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсетнинг “Эрон тош даврига қайтиши мумкин” деган баёнотини масхара қилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.

БМТ: Жаҳон уруши хавфи — Яқин Шарқ можароси кескинлашмоқда

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш жаҳонда янги кенг кўламли уруш бошланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Тошкентда ЙПХ ходимига қўл кўтарган маст ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Шундан сўнг ходимлар ўзлари ва атрофдагилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус воситаларни қўллаган ҳолда қонунбузар фуқарони зарарсизлантирган.

Ҳиндистонда 70 ёшли фил “пушти фотосессия”дан кейин вафот этди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари блогерни ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликда айблаб, уни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.

Фарғонада оғуфурушларга 12 йилдан 15 йилгача қамалди

Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.

Тошкент ва Сирдарёда «Умра» билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида «Умра» зиёратига юбориш билан боғлиқ бир қатор фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Туркияда муҳожирлар қайиғи чўкди: камида 18 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.

Хитой ва Покистондан ташаббус: Эрон атрофидаги урушни тўхтатиш режаси таклиф этилди

Хитой ва Покистон Эрон атрофидаги можарони бартараф этиш мақсадида қўшма тинчлик ташаббусини илгари сурди.

Трамп Эрон сулҳ сўраганини айтди. Теҳрон жавоб қайтарди

АҚШ президенти Доналд Трамп бугун Теҳрон Вашингтондан сулҳ сўраганини эълон қилди.

Трампнинг баёноти: Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядровий қуролга эга бўлмаслигини қатъий таъкидлади.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Европадан танқид: Зеленский маблағларни жуда тез сарфламоқдами?

Европа Иттифоқи доирасида Украинага ажратилаётган маблағлар юзасидан танқидлар янграмоқда.