Sky News телеканали Доналд Трамп ҳақиқатан ҳам Қўшма Штатларни альянсдан чиқариб юбориши мумкинми, деган масалани таҳлил қилди. Шимолий Атлантика шартномасининг 13-моддасига кўра, ташкилотдан чиқмоқчи бўлган ҳар қандай давлат тегишли хабарнома топширганидан бир йил ўтиб буни амалга ошириши мумкин. Ушбу ҳужжат АҚШ ҳукуматига тақдим этилиши керак, шу боис Вашингтоннинг ўзи блокни тарк этмоқчи бўлса, жараён қандай кечиши номаълум бўлиб қолмоқда.
АҚШ қонунчилигига кўра, 2024 йилги ҳужжат давлат раҳбарига Конгресс розилигисиз халқаро иттифоқдан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилишга рухсат бермайди. Бунинг учун Сенатнинг учдан икки қисми овози ёки махсус акт зарур. Қизиғи шундаки, мазкур қонун ҳаммуаллифи амалдаги Давлат котиби Марко Рубио ҳисобланади. Бироқ ҳозирда у альянсга танқидий ёндашмоқда ва агар америкаликлар Европа базаларидан фойдалана олмаса ёки Эронга қарши операцияда иттифоқчилар қўлловига эга бўлмаса, аъзоликдан мантиқ йўқ, деб ҳисоблайди.
"АҚШ шунчаки чиқиб кета оладими? Қисқа жавоб: биз буни аниқ билмаймиз. Аммо юридик экспертлар президент ташқи сиёсатдаги ваколатларига таяниб, мавжуд чекловларни четлаб ўтишга уриниши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда", — деб ёзади телеканал.
Маълумот учун, 1949 йилдан бери бирор мамлакат NATO'ни тарк этмаган. Фақат 1966–2009 йилларда Франция ҳарбий тузилмаларда қатнашмаган, бироқ сиёсий аъзо бўлиб қолган эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
АҚШ раҳбари Дональд Трамп Эрон президенти Масъуд Пезешкиан ҳақида гапириб, уни «аввалгиларига қараганда анча кам радикал ва анча ақллироқ» деб атади ва у Вашингтонга ўт очишни тўхтатиш илтимоси билан мурожаат қилганини маълум қилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.