Абдуқодир Ҳусановнинг агенти Гайрат Хасбиуллин футболчи оиласида дунёга келган фарзанд ва мижозининг "Сити"даги мослашуви ҳақида гапирди.
"Мен у фарзандли бўлганидан биринчилардан бўлиб хабар топдим ва Угу Вианага қўнғироқ қилдим. У: "Бу ҳақда Гвардиолага айтсам бўладими?", деб сўради. Мен: "Албатта, ҳа", дедим. Пеп кийиниш хонасида бутун жамоа олдида Абдуқодирни фарзандли бўлгани билан табриклади.
Абдуқодир жуда хотиржам ва доим тинимсиз ишлайди. Ўтмишда профессионал футболчи бўлган отаси унинг фаолиятида катта роль ўйнаган ва уни доим қўллаб-қувватлаб келади. Захира ўриндиғида ўтирган пайтларида: "Кут, вақтинг келади, хавотир олма", деб айтарди. Бу унга чинакамига мотивация берган.
Клубда мен билан гаплашадиган ҳар бир киши: "У мукаммал, ҳеч қандай камчиликлари йўқ. Захира ўриндиғида ҳам хотиржам ўтиради. Клубда ҳеч қандай фитна қилиб ўтирмайди. Мукаммал ўйинчи!", деб айтади".
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.