Йўл ҳаракатига амал қилмаган фуқаро 50 миллион сўм жарима тўлади

Йўл ҳаракатига амал қилмаган фуқаро 50 миллион сўм жарима тўлади

Мажбурий ижро бюроси Олмазор туман бўлими иш юритувида Тошкент шахар ИИБ ЙҲХБ нинг бир нафар фуқарога нисбатан бир қатор қарорларига асосан қарздор А.Анваровдан давлат фойдаси йул харакати қоидаларига амал қилмагани сабаб йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан жами 63 та маъмурий баённомалар тузилган бўлиб, улардан 50 млн. сўм миқдорида маъмурий жарималар ундириш белгиланган.

Мазкур қарорлар ижроси таъминланиши мақсадида, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор фуқарога тегишли бўлган Cobalt русумли автотранспорт воситасини хатлаш жараёнида, фуқародан 63 та 50 млн. сўм миқдоридаги маъмурий жарималар тўлиқ ундирилиб, ижро иши Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган. Бу ҳақида Мажбурий ижро бюроси хабар бермоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!