Айнан шунинг учун Кремль раҳбарияти қайта қуролланиш дастурига 1,1 трлн долларга яқин маблағ сарфлашга қарор қилди.
Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов "Мосейчук +"га берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг бошқа баёнотлари
- Путиннинг ўрнига келадиган одам ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмайди - тизим урушга тайёр;
- Россия 1980 йилдан бери энг йирик қайта қуролланиш дастурини режалаштирмоқда;
- Балки биз урушда сунъий интеллектдан оммавий фойдаланишга эришамиз ва бизга одамлар унчалик керак бўлмайди;
- Россининг сценарийларидан бирида Американинг ўзгарувчан сиёсати натижасида НАТО ва Европа Иттифоқи парчаланади;
- Украина учун Беларус ва Грузия вариантлари жамиятни қониқтириши даргумон. Ривожланишни "исроиллаштириш" вариантлари яхшироқ. Биз ҳозирги шароитда қандай яшашимиз ҳақида ўйлашимиз керак.
"Реал" таркиби келаси ёзда Ибраима Конате билан тўлдирилиши мумкинлиги айтилганди. Бир кун аввал бир нечта нуфузли журналистлар мадридликлар "Ливерпуль" ҳимоячиси номзодидан воз кечгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тошкентда тирбандлик одатий ҳолга айланиб, 7-8 баллга етгани бежиз эмас. Бунинг асосий сабаби - ҳаракатни бошқаришнинг ягона тизими йўқлиги. Узоқ вақт давомида ҳаракатни тартибга солиш, светофорлар ва жамоат транспорти тарқоқ бўлганлиги ҳам юкламанинг ошишига олиб келган асосий сабаблардан биридир.
Унинг сўзларига кўра, Россия Ташқи разведка хизмати Кремлга украиналикларнинг 70 фоизи Россияни қўллаб-қувватлашига, атиги 30 фоизи эса унга қарши чиқишига ишонтирган.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.