Дональд Трампга қарши жиноий иш олиб борган собиқ прокурор Жек Смитга нисбатан текширув бошланди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Тергов ташаббускори республикачи сенатор Том Коттон ҳисобланади. У Смитни 2024 йилги президентлик сайловлари натижасига таъсир ўтказишга уринишда айблаган. Тергов федерал ходимларининг сиёсий мақсадларда лавозимидан фойдаланишни тақиқловчи Hatch Act (Хетч акти) қонунининг эҳтимолий бузилиши билан боғлиқ.
Июль ойида амалдаги президент Дональд Трампга қарши жиноий ва маъмурий ишлар олиб борган АҚШ Адлия вазирлигининг 20 дан ортиқ ходими ишдан бўшатилганди. Улар махсус прокурор Жек Смит билан биргаликда Трампга қарши иккита иш — махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлаш ва 2020 йилги сайлов натижаларини бекор қилишга уриниш бўйича иш олиб борган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти кетма-кет муваффақиятсизликлар ва кийиниш хонасидаги доимий жанжаллар фонида таркибни жиддий тарзда қайта кўриб чиқишга қарор қилди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.