Бугундан бошлаб Тошкент Фотосуратлар уйида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси томонидан ташкил этилган «Ёшларни қўллаб-қувватлаш: Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг сиймолари» фотокўргазмасини томоша қилиш мумкин. Кўргазманинг «Порлоқ келажак учун бармоқ изингизни қолдиринг» шиори Ўзбекистон ёшларини порлоқ – яшил, янада инклюзив ва рақамли келажакга чақирувчи элчилар бўлишга чақиради.
Кўргазмада Ўзбекистоннинг 34 нафар ёш фуқаролари, яъни талабалар, чегарачилар, тикувчилар, энергетика мутахассислари, ўқитувчилар, муҳандислар, ҳуқуқ ҳимоячилари, қишлоқ хўжалиги мутахассислари ва мамлакатимизда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган лойиҳа ва дастурларнинг бир қисми бўлган бошқа кўплаб ёшлар иштирок этмоқда.
«Ўзбекистон ёшлари Европа Иттифоқининг мамлакатдаги иқлим ўзгариши ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашишдан тортиб, ҳамма учун бўлган инсон ҳуқуқлари учун курашиш ва мамлакатнинг барқарор, инновацион ривожланишига ўз ижодкорлиги билан ҳисса қўшиш каби барча фаолиятларнинг муҳим иштирокчиларидир. Кўргазмада Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳамкорлиги сиймолари ўзбек ёшларининг кичик бир қисми бўлсада, улар ёшларнинг мамлакат келажагига берган ваъдалари ва улкан салоҳиятининг ёрқин тасвирини тақдим этмоқда. Ушбу кўргазма бизга Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ривожланишнинг айрим муҳим йўналишлари, жумладан, таълим, савдо ва иқтисодий ривожланиш бўйича ўсиб бораётган алоқаларни сарҳисоб қилиш ва эътироф этиш имкониятини берди», белгилаб ўтди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан.
Бу йил Европа Ёшлар йили бўлиб, у ёшларнинг маҳаллий ва глобал муаммоларни ҳал қилиш каби, айниқса пандемиядан кейинги даврда жамиятларимиз ва иқтисодиётимизга ўзгартирувчи таъсирини алоҳида таъкидлайди. «Ёшларни қўллаб-қувватлаш: Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг сиймолари» кўргазмаси май ойи давомида Европа куни доирасидаги йирик тадбирларнинг бир қисмидир.
«Ушбу фотокўргазма ёшларга куч бериш ва уларнинг келажагини ўз қўлларига олиш, меҳнатсеварлик билан бирга жамиятга хизмат қилиш ва энг муҳтожларга ёрдам бериш ҳақида ҳам муҳим ҳикоялар билан бўлишади. Умид қиламанки, ушбу кўргазма қаҳрамонлари ҳикоя қилган воқеалар мамлакатимизнинг ёшларига фаровон келажаги йўлида ўз изларини қолдиришлари учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади. Кўргазмани Тошкент Фотосуратлар уйида ўтказиш биз учун шарафдир», Ўзбекистон Бадиий академияси бош илмий котиби Феруза Абдуллаевна Обиджонова.
Ушбу кўргазма устида ишлаш таниқли ўзбек фото-суръатчи Муҳиддин Али зиммасига қўйилган. Фотокўргазмани Тошкент Фотосуратлар уйида 26 май, пайшанба кунига қадар соат 10:00 дан 17:00 гача кўриш мумкин.
Европа куни тадбирлари ҳақида батафсил маълумотни Европа Иттифоқи делегациясининг ижтимоий тармоқлари – Фаcэбоок, Инстаграм ва Телеграм орқали топишингиз мумкин. Европа Иттифоқининг глобал Европа Ёшлар йили фаолияти ҳақида батафсил маълумотни Европа Иттифоқининг https://europa.eu/youth/year-of-youth_en веб-сайтида топишингиз мумкин.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.