Ёш тадбиркорларга 540 млн сўмгача кредитлар ажратилади

Ёш тадбиркорларга 540 млн сўмгача кредитлар ажратилади

“Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (765-сон, 21.12.2021 й.) қабул қилинди

💰 Президентнинг 2021 йил 13 июлдаги ПФ–6260-сон Фармонига (https://t.me/huquqiyaxborot/10031) асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ТИФ Миллий банкка 100 млн доллар пул ажратилган.

☑️ Қарорга асосан, мазкур маблағлардан 2022-2024 йилларда ёш тадбиркорларнинг янги бизнес лойиҳалари учун кредитлар қуйидаги шартларда ажратилади:

🔸 кредит миқдори БҲМнинг 1000 бараваридан 2 минг бараваригача;
🔸 муддати – 7 йил, имтиёзли давр – 3 йил;
🔸 фоиз ставкаси – Марказий банкнинг асосий ставкасида (ҳозирда 14 %).

📝 Кредитлар ажратиш учун Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо саноат палатаси ва банклар томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар рўйхати шакллантирилади.

🖥 Ёшлар ўртасида бизнес кўникмаларини шакллантириш ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув амалий курслари, шу жумладан “онлайн” тарзда бепул ташкил этилади.

🏦 Мазкур курсларни муваффақиятли тугатган ёшларга сертификат тақдим этилиб, улар томонидан ўз бизнесини ташкил этиш учун юқоридаги шартларда кредитлар ажратилади.

❕Лойиҳани амалга ошириш учун ёшлар ТИФ миллий банк филлиалларига ариза беради ва унга мувофиқ кредит ажратилади ёки асослантирилган ҳолда рад этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!