“Ньюкасл” ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер велосипедда ҳалокатга учради.
Қайд этилишича, собиқ футболчи йўл четидаги чуқурликка тушиб кетган. Ширер ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида олган жароҳатлари акс этган суратни эълон қилди. Унинг қўли ва оёғи шикастланган, танасидаги шилинишлар эса ҳалокат анча жиддий бўлганидан далолат бермоқда. Ҳозирча ҳодисанинг аниқ тафсилотлари маълум эмас.
Маълумот учун, Ширер ўз фаолиятининг 10 йилини “Ньюкасл”га бағишлаган. У ушбу клуб сафида 404 та ўйинда майдонга тушиб, 206 та гол уришга эришган ва 2006-йилда фаолиятини якунлаган эди. Шунингдек, ҳужумчи Англия миллий терма жамоаси сафида жами 63 та баҳсда иштирок этиб, 30 та гол муаллифига айланган.
Алан Ширер Англия Премьер Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У “Ньюкасл” ва “Блекбурн” клублари сафида 414 та баҳсда 260 та гол уришга муваффақ бўлган. Унинг энг яқин таъқибчиси Ҳарри Кейн ҳисобланади. Ҳозирда “Бавария” футболчиси ҳисобланган англиялик ҳужумчи ҳисобида 320 та ўйинда киритилган 213 та гол бор.
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд 126 та ўйинда 107 та гол киритган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.
Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.