Ёш оилаларни ўйлантираётган бюрократия ва давлат божи ҳақида

A A A
Ёш оилаларни ўйлантираётган бюрократия ва давлат божи ҳақида

Бир муштарийдан қуйидагича мактуб келиб тушди:

 «Ассалому алайкум.

Хушнудбек, бир масалада сиздан ёрдам сўраяпмиз. Хабарингиз бўлса керак, яқинда Тошкент шаҳридан 600 га яқин ёшларга Ёшлар Иттифоқининг тавсияси асосида уй тақсимланди. Ҳозир уйни расмийлаштириш жараёни кетмоқда.

Биз юздан ортиқ ёшлар ишхона томонидан Тошкент шаҳрига доимий прописка қилинганмиз. Лекин бунга ҳали уч йил тўлмаган. Расмийлаштириш жараёнида нотариус биздан умумий сумманинг 5% миқдорида давлат божи, туман ИИБ ва ишхонадан прописканинг ҳақиқийлиги ҳақида маълумотнома талаб қилмоқда. Шу тўғрими, сиз нима дейсиз бунга?

Паспортга урилган ИИБ меҳрига нотариус ишонмаганлиги учун ҳам ИИБдан яна қайта маълумотнома сўраяптими, ҳайрон қоляпмиз».

Хўш, энг аввало саволларга жавоб берсам, кейин ўз шахсий фикримни айтаман.

Биринчидан, агар ходим прописка берилган ташкилотда 3 йилдан ортиқ ишлаётган бўлса, гарчи пропискага кирганига ҳали 3 йил бўлмаган бўлса ҳам, 5% лик давлат божини тўламайди. Шу сабабли нотариус ишхонадан маълумотнома сўрайди.

Агар ўша ташкилотда ишлаётганига ёки рўйхатнинг бошқа бандлари билан пропискага кирганига ҳали 3 йил тўлмаган бўлса, ҳақиқатдан гарчи пропискаси бўлса ҳам, уй нархининг 5%и миқдорида (масалан, 300 млн сўмлик уй бўлса, 15 млн сўм) давлат божи тўлаши керак. Чунки ўша инсон худди Тошкентда пропискаси йўқ шахс каби қабул қилинади.

Иккинчидан, яна бир кўпчиликни ўйлантирадиган ва амалиётда аниқ ечими йўқ бўлган савол бор. Масалан, фуқаро “А” номли давлат ташкилотида узоқ йиллар ишлаб, ўша ташкилотдан 2018 йилда 11-банд билан пропискага кирган, лекин яқинда “Б” давлат ташкилотига ишга ўтган, дейлик. Қонунчилик бўйича агар “Б” давлат ташкилоти ҳам прописка бера оладиган “крутой” ҳамда “важный” ташкилотлар рўйхатида бўлса, унда фуқаронинг пропискаси “кўчиб ўтади”, у янгидан 11-банд билан прописка олишига ҳожат йўқ. Аммо уй олишда ушбу трансфер фуқаро зарарига ишлайди. Чунки у ҳозир ишлаётган “Б” ташкилотда ишлаётганига ҳали 3 йил бўлмади, пропискага кирганига ҳам 3 йил тўлмаган.

Бундай вазиятда аввалги ишхонасидан (!) маълумотнома олиб борса, 5%лик давлат божи олинмаётган, балки оддий давлат божи қўлланаётган экан.

Учинчидан, паспорт столдан справка сўраш ҳам амалдаги йўриқномада мавжуд. Паспортда махсус штамп бўлса ҳам, алоҳида яна маълумотнома сўрашади. Ҳа, бу бюрократия, ҳа, бу ортиқча қоғозбозлик, лекин начора. Ҳозирча бундай оворагарчиликни бартараф этиш бўйича бирор чора ўйлашяптими ёки йўқ, менга қоронғу. Энг алам қиладигани, пропискасига 3 йил тўлмаганлар мана шунақа маълумотномаларни ҳам олиб келишади, яна қўшимчасига 15 млн сўм давлат божи ҳам тўлашга мажбур бўлади. Буниси ўлганнинг устига тепган каби бўлмоқда.

Ҳаводан пул ишлаш санъати

Энди Тошкентда янги уй сотиб олаётган пропискасиз фуқароларнинг давлатга 5%лик бож тўлаши бўйича шахсий фикрларимни билдириб ўтсам.

Ҳаммангизга маълумки, уй-жой олди-сотдисини нотариусдан расмийлаштириш чоғида давлат божи тўланади. Айтайлик, Тошкентдаги умумий майдони 100 кв.м.гача бўлган уй учун давлат божи миқдори қўйидагича белгиланган:

Тошкентда пропискаси бўлган фуқаролар учун – 223 минг сўм;

• Пропискаси йўқлар учун уй нархининг 5 фоизи миқдорида. Яъни уй нархи 500 млн сўм бўлса – 25 млн сўм, 1 млрд сўм бўлса – 50 млн сўм давлат божи тўланади.

Бу дегани пропискасиз фуқаро пропискали фуқародан бир неча юз баробар қадрсиз дегани.

Айтинг-чи, нима учун Ўзбекистоннинг бир фуқароси 223 минг сўм давлат божи тўлайдию, бошқа бир фуқароси 50 млн сўм давлат божи тўлайди? Нима учун?!

Ҳукумат битта уй учун ўзининг фуқароларига (!) икки хил нархда бож белгилашини кимдир мантиқан тушунтириб бера оладими? Ахир бу фарқ бир неча миллион сўмни ташкил этяпти-ку. Ваҳоланки, иккаласи ҳам тенг ҳуқуқли фуқаро, иккаласи ҳам тенг солиқлар тўлайди, иккаласи ҳам сайловда бир хил овозга эга, иккаласининг ҳам бир хил паспорти бор.

Бундан ташқари ушбу тизим амалиётда уй қурувчилар ва мижозлар ўртасида ўзаро келишиб, шартномада уй нархини 2-3 баробар арзон қилиб кўрсатишга сабаб бўлмоқда. Бундан қурувчи ҳам ютади – қолган пулларни нақд олиб, солиқлар тўламайди, мижоз ҳам ютади – давлат божини камроқ тўлайди. Бу ерда ютқазадиган фақат ДАВЛАТ! Ахир буни тушуниш шунчалар қийинми? Ёки кимлардир бундай тизимдан манфаатдорми?

Энди келинг, юқорида муштарий ёзган, аниқ мисолни кўриб чиқамиз. Ёшлар Иттифоқи томонидан берилаётган Сергелидаги ёшлар уйлари ўртача 300 млн сўмга баҳоланмоқда. Биламизки, Сергелидаги бу уйлар фақат Тошкент пропискаси борларга берилади.

Аммо Тошкентда тўла ҳуқуқли фуқаро сифатида “тан олинишингиз” учун прописка борлигининг ўзи камлик қилади, бундан ташқари cиз шаҳарлик сифатида “уч ёшга” тўлишингиз керак.

Мисол учун, 300 млн сўмлик ёшлар уйини олган тошкентлик ёки вилоятдан бўлса ҳам пропискага кирганига 3 йил тўлган ёшлар 223 минг сўм давлат божи тўлайди.

Аммо худди шу уйни олаётган вилоятлик ёшларнинг пропискаси ҳали 3 ёшга тўлмаган (ёки 3 йил лавозимда бўлмаган) бўлса, унда гарчи уларнинг Тошкентда пропискаси бўлса ҳам 15 млн сўм давлат божи тўлайди.

Ўзи давлат ёш оилаларга енгиллик бўлсин, ўзларининг ҳали уй сотиб олишга қурби етмайди деб, имтиёзли кредит бераётган, бошланғич бадалини Ёшлар Иттифоқи орқали тўлаётган бўлсаю, яна буёқдан 15 млн сўм давлат божини қуртдай санаб олса, бу қандай мантиқсизлик? Ҳаводан пул қилишнинг зўр йўли-ку бу.

Бунақа 3 йиллик чеклов нима учун қўйилган ўзи? Нима учун фуқаролар пропискага кирган заҳоти оддий давлат божи билан уй сотиб ололмайди? Ёки “харип” фуқародан “оқсуяк” фуқарога айланиши учун 3 йил ўтиши керакми? Дарров “оқсуяк” бўлиши мумкин эмасда-а?

Яна қайтараман, иккала ёш оила ҳам Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаролари. Энг қизиғи, иккаласининг ҳам Тошкентда пропискаси ҳам бор. Аммо бири иккинчисидан 67 баравар кўпроқ давлат божи тўлайди.

Кўриб турганингиздек, нафақат пропискали ва пропискасиз шахсларнинг ҳуқуқлари бир-биридан фарқ қилади, давлат олдида ҳаттоки пропискали иккита фуқаронинг ҳам бири иккинчисидан қадрсизроқ. Бунақаси фақат Ўзбекистонда бор бўлса керак...

Минг афсуски, бу саволларимга ҳеч ким жавоб бермайди, ҳеч ким... Бир йил олдин қандай сукут сақлашган бўлса, яна худди шундай кўрмаганга олишади. Минг афсус...

Хушнудбек Худойбердиев


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Зеленский Украина Қуролли кучларини якуний мағлубиятга олиб келиши мумкин

Бу ҳақда Швейцария Бош штабининг истеъфодаги подполковниги Ральф Боссхард айтиб ўтди.

Садир Жапаров белигача қор ёққанига қарамай мактабга қатнаётган ўқувчини президент арчасига таклиф қилди

Маълумотга кўра, болакай Ош вилоятининг Коо-Чати қишлоғида яшайди ва 4-синфда таҳсил олади.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Қирғизистонда аёл 43 минг долларни фолбин тавсияси билан қабрга кўмди

Ҳужжатга кўра, фолбин аёлга пулларни фақат доллар кўмишни буюрган, акс ҳолда натижа бўлмаслигини айтган.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.