Ёмғир, шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

Ёмғир, шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

Ўзгидромет дам олиш кунларида кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Хусусан, 21 сентябрь куни Туркманистон ҳудудидан иссиқ ҳаво оқими келиши давом этади. Ҳаво камбулутли бўлади. Ҳаво ҳарорати 36-38 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. 

Якшанба куни республиканинг шимолий қисмига, душанба куни эса мамлакатнинг аксарият ҳудудларига Жанубий Қозоғистон туманларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келади.

22 сентябрь куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида, 23 сентябрь куни Тошкент вилоятида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги сониясига 15-20 метрни ташкил қилади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!