Актёр Йигитали Мамажонов «Дарё» интернет нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.
Суҳбат давомида Йигитали Мамажонов хотини, актриса Муқаддас Саъдуллаевага фильмларда роль ижро этиш учун қандай шартлар қўйгани ҳақида гапириб берди.
Худо хоҳласа, аёлим фақат мен билан роль ўйнайди, бошқа одамлар билан фильмларда роль ижро этмайди. Бу нарсага мен йўл қўймайман. Агар бошқа одамлар билан роль ижро этганини кўрсангиз, билингизки, бизнинг оиламиз бузилган бўлади.
Видеоклипларда ҳам ўзим билан ўйнайдиган бўлса, рухсат бераман. Балки партнёрсиз бўлсагина, битта ўзи роль ижро этиши мумкин. Бу — ҳақиқат.
Йигитали Мамажонов, актёр, каскадёр
Маълумот учун, Йигитали Мамажонов 1990 йил 16 июнь куни Москва шаҳрида дунёга келган. 2012 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. 20 дан ортиқ фильм ва сериалларда бош ролларни ижро этган. 40 дан ортиқ видеоклипларда роль ижро этган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.