Японлар вируслардан ҳимояловчи пластик карта ишлаб чиқишди

Японлар вируслардан ҳимояловчи пластик карта ишлаб чиқишди

 

Восита карта тайёрланган материал ичига киритилгани сабабли карта сирти тирналган ёки зарарланган бўлса ҳам вирусларга қарши хусусияти сақланиб қолади.

Картани ишлаб чиққан Toppan компанияси ўз ихтироси учун патент олишга ариза берган.

Вирусларга қарши карталар электрон тўловлар тизимида, тиббий муассасалар ва бошқа соҳаларда қўлланиши кўзда тутилмоқда.

“Бугунги кунда одамлар хавфсизлик ва гигиенани оширувчи ечимларни қидиришмоқда. Бу карталар сиртларда вирусларни камайтириб, буни таъминлашда ёрдам беради”, деб айтган компания ходими Хироши Шимада.

2020 йил декабрда Нобел мукофоти совриндори Константин Новосёлов Шаффхаузен технология институтидаги (Швейцария) ҳамкасблари билан бирга коронавирус, грипп ва бошқа юқумли касалликлар зарраларининг 90 фоизга яқинини ўлдирувчи қоплама ишлаб чиққан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!