Япония ҳукумати циклондан жабр кўрган Шри-Ланкага 2,5 миллион долларлик шошилинч молиявий ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Бу ҳақда сешанба куни Япония ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотеги маълум қилди, деб хабар беради Kyodo.
Шошилинч тартибда ажратилган грант халқаро гуманитар ташкилотлар орқали ёрдам кўрсатишга, жумладан озиқ-овқат ва бошқа биринчи навбатдаги зарур товарларни етказиб беришга йўналтирилади. Ноябрь ойи охирида циклон туфайли юзага келган кўчкилар ва сув тошқинларида 600 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
Матбуот анжуманида Мотеги Япониянинг «азалдан келаётган дўсти — Шри-Ланкага жабр кўрган ҳудудларни имкони борича тезроқ тиклаш ва қайта барпо этиш учун узлуксиз ёрдам кўрсатишини» таъкидлади.
Шунингдек, вазир сешанба куни эрталаб табиий офатлардан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш билан шуғулланган тиббий бригада Шри-Ланкадан мамлакатга қайтиб келганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, икки ҳафта ичида япониялик шифокорлар 1 250 нафар беморга тиббий ёрдам кўрсатган.
Шри-Ланкадаги экстремал об-ҳаво туфайли ҳалок бўлганлар сони 607 кишига етди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.