АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 275 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини юборади. Бу ҳақида Аssociated Press хабар берди.
Тўплам таркиби бўйича батафсил маълумотлар ҳозирча эълон қилинмаган. АҚШ Давлат департаменти Украинага 100 миллион долларлик мудофаа ускуналари ва хизматларини сотишга рухсат берган. Бу транспорт воситаларини капитал таъмирлаш, техник қўллаб-қувватлаш, ўқитиш ва «логистиканинг бошқа тегишли жиҳатлари»ни ҳам ўз ичига олади.
Бундан ташқари, Вашингтон ва Киев Украина учун 20 миллиард долларлик кредит шартлари бўйича музокараларнинг «илғор босқичи»да турибди. Кредитни тўлаш Россиянинг Украинага босқинидан сўнг музлатилган Россия Марказий банки активлари ҳисобидан амалга оширилади.
Аssociated Press билан суҳбатлашган икки манбага кўра, АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмурияти жараённи йил охиригача якунлашга интилмоқда.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Жиноятчиларни узоқ муддатга қамоқ жазоси кутмоқда. Масалан, Фират Сари, Илкер Генен ва бошқа шифокорлар 177 йилдан 582 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
«Катта йигирмалик» (G20) давлатлари етакчилари Ғазо сектори ва Ливанда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди. Ушбу талаб Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган саммит якунида қабул қилинган декларацияда илгари сурилган.
Абхазия вице-президенти Бадра Гунба расман давлат раҳбари вазифасини бажаришни бошлади.
Шу муносабат билан унинг кичик видеомурожаати эълон қилинди.
«Мен барча раҳбарлар ва ҳукумат органларига Абхазия Республикаси қонунчилигига мувофиқ давлатни сақлаб қолиш ва унинг фаолиятини таъминлаш бўйича ўз вазифаларини бажариш бўйича кўрсатма бердим», — деди Гунба.
Март ойида АҚШ Украинага ракеталарни яширин равишда юборган бўлсада, Украинага Россия ҳудуди ичида зарба бериш учун улардан фойдаланишга рухсат берилмаган.
Мазкур қарор прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилиб, асоссиз бўлганлиги сабабли бекор қилинган ва 18 ноябрь куни фуқаро С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
General Motors концерни жаҳон бўйлаб мингдан ортиқ ходимларини ишдан бўшатади, уларнинг 507 нафари Уоррен (Мичиган штати)даги бош муҳандислик маркази мутахассисларидир, деб хабар берди Reuters.