Машҳур испан теннисчиси, “Катта дубулға” турнирининг 22 карра чемпиони Рафаэль Надаль спортдаги фаолиятини якунлади.
Теннисчи Испания ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги Дэвис кубоги чорак финалида нидерландиялик Ботик ван де Зандсхулпга 4:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
“Вазиятнинг шу нуқтага келиб қолгани ҳеч кимга ёқмайди. Мен теннис ўйнашдан чарчадим. Менинг танам энди теннис ўйнашни хоҳламайди. Унвонлар, рақамлар - ҳамма нарса бор. Аммо мени Мальоркадаги кичик бир қишлоқдан чиқиб, орзуси сари интилган ва ҳозирги кунга эришиш учун астойдил ҳаракат қилган оддий инсон сифатида эслаб қолишни истардим”, - деди Надаль кортда берган интервьюсида.
Аввалроқ, Рафаэль Надаль 10 октябрь куни Дэвис кубоги финалида ўзининг сўнгги профессионал ўйинини ўтказишини маълум қилганди.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Жиноятчиларни узоқ муддатга қамоқ жазоси кутмоқда. Масалан, Фират Сари, Илкер Генен ва бошқа шифокорлар 177 йилдан 582 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
«Катта йигирмалик» (G20) давлатлари етакчилари Ғазо сектори ва Ливанда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди. Ушбу талаб Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган саммит якунида қабул қилинган декларацияда илгари сурилган.
Абхазия вице-президенти Бадра Гунба расман давлат раҳбари вазифасини бажаришни бошлади.
Шу муносабат билан унинг кичик видеомурожаати эълон қилинди.
«Мен барча раҳбарлар ва ҳукумат органларига Абхазия Республикаси қонунчилигига мувофиқ давлатни сақлаб қолиш ва унинг фаолиятини таъминлаш бўйича ўз вазифаларини бажариш бўйича кўрсатма бердим», — деди Гунба.
Март ойида АҚШ Украинага ракеталарни яширин равишда юборган бўлсада, Украинага Россия ҳудуди ичида зарба бериш учун улардан фойдаланишга рухсат берилмаган.
Мазкур қарор прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилиб, асоссиз бўлганлиги сабабли бекор қилинган ва 18 ноябрь куни фуқаро С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
General Motors концерни жаҳон бўйлаб мингдан ортиқ ходимларини ишдан бўшатади, уларнинг 507 нафари Уоррен (Мичиган штати)даги бош муҳандислик маркази мутахассисларидир, деб хабар берди Reuters.