Японияда кучли ёмғирлар оқибатида 1200 дан ортиқ уй сув остида қолди

Япониянинг марказий қисмидаги Шидзуока префектурасида ҳафта бошидан бери давом этаётган кучли ёмғир туфайли камида 1245 уй сув остида қолди.
Қайд этилишича, кучли ёғингарчилик туфайли префектурада оқиб ўтадиган тўртта дарё қирғоқларидан тошиб кетган. Минтақада тиклаш ишлари бошланди, Сидзуока маъмурияти маҳаллий аҳолини ёмғирдан кейин кўчки хавфи туфайли ҳушёр бўлишга чақирди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).