Японияда 100 ёшдан ошган фуқаролар сони рекорд даражага етди — 99 763 нафар. Бу ҳақда BBC Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.
Долгожитлар орасида аёллар мутлақ кўпчиликни — 88 фоизни ташкил этади. Ҳозирги кунда энг кекса япон аёли 114 ёшда, энг кекса эркак эса 111 ёшда.
Мазкур маълумотлар мамлакатда ҳар йили 15 сентябр куни нишонланадиган Қариялар куни муносабати билан эълон қилинди. Бу йил 100 ёшга тўлган 52 310 нафар фуқарога бош вазир номидан табрикнома ва кумуш чаша топширилади.
Тарихий маълумотларга кўра:
1963 йили Японияда фақат 153 киши 100 ёшдан катта эди.
1981 йилда бу кўрсаткич 1 000 нафарга,
1998 йилга келиб 10 000 нафарга етган.
Мутахассислар бу натижаларни бир нечта омиллар билан изоҳлашмоқда:
Юрак-қон томир ва онкологик касалликлардан ўлим даражаси пастлиги;
Рационал овқатланиш: кўп миқдорда балиқ ва сабзавот, оз гўшт истеъмоли;
Фаол турмуш тарзи: мунтазам юришлар, гимнастика;
Шакар ва туз истеъмолини камайтириш — бу давлат дастурлари орқали амалга оширилади.
Бугунги кунда Япония нафақат узоқ умр кўрувчи фуқаролар сони бўйича етакчи, балки соғлом ҳаёт тарзи бўйича ҳам кўплаб мамлакатларга намуна бўлмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.