Япония Россия Федерациясидан олтин олиб киришни ва яна бир қанча хизматларни кўрсатишни тақиқлади

Япония Россия Федерациясидан олтин олиб киришни ва яна бир қанча хизматларни кўрсатишни тақиқлади

Токио Украинадаги вазият муносабати билан Россиядан олтин олиб киришни ва Россия Федерациясига траст, бухгалтерия ҳисоби, аудит ва консалтинг хизматларини кўрсатишни тақиқлашни маъқуллади, деб хабар бермоқда Япония Молия вазирлиги.

Вазирлик сайтидаги нашрга кўра, Россия учун траст, бухгалтерия ҳисоби, аудит ва бошқарув консалтинг хизматларини кўрсатиш тақиқланади.

Шунингдек, у Россия Федерациясидан қимматбаҳо металлар (олтин) олиб киришни тақиқлашни жорий қилади.

Қайд этилишича, импортни тақиқлаш тафсилотлари кейинроқ Молия вазирлиги томонидан аниқланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!