Япония Эрдўғонни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Япония Эрдўғонни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Япония ҳукумати Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни давлат раҳбари этиб қайта сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Токиодаги матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Хирокадзу Мацуно маълум қилди. Унинг сўзларини РИА Новости келтирмоқда.

Мацуно таъкидлаганидек, Япония Туркияни стратегик ҳамкор деб атаган ҳолда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш устида ишлашни давом эттиради. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, ҳамкорлик Украинадаги вазият бўйича – “минтақавий тинчлик ва барқарорлик учун” олиб борилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!