Мажбурий ижро бюроси Сариосиё туман бўлими бир йўла иш юритувидаги иккита алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини муддатидан олдин тамомлади.
Денов туманининг Гулобод маҳалласилик Хадича Бўронова Сариосиё туманида яшовчи собиқ турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилик туфайли ота уйига қайтиб келади. Икки нафар вояга етмаган фарзанд онасига фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 2024 йилдаги ижро ҳужжати билан алимент ундириш белгиланган. Х.Бўранова жигаргўшаларининг яшаш шароитини яхшилаш учун собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб, 50 миллион сўм алимент пулини бир йўла олдиндан олди ва алиментдан воз кечди.
– Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 2021 йилдаги алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ҳам муддатидан олдин якунланди, – дейди МИБ Сариосиё туман бўлими давлат ижрочиси Фурқат Убайдуллаев. – Алимент тўловчи ота Нодир Жангиров турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда фарзандининг моддий таъминоти учун 80 миллион сўм алимент тўловини нақд пулда тўлаб берди. Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати ундирувчининг аризасига асосан иш юритувдан тамомланиб, ундирувчига қайтариб берилди. Бироқ, алимент пули ота-она ўрнини боса олмайди. Шу боис ҳам алимент тўловчи ота-оналардан арзимаган келишмовчиликлар сабабли жигаргўшаларидан ажралиб кетмасдан оиласини қайта тиклаш чораларини кўришни тавсия этамиз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.