Россия иқтисодиёти фалокат ёқасида
Фирмалар фоиз ставкалари ошиб бориши сабабли оммавий ёпилишга дуч келмоқда.
Владимир Путиннинг яқин иттифоқчиси, мамлакат иқтисодиёти қийинчиликда давом этаётгани сабабли, фоиз ставкаларининг кескин кўтарилиши натижасида Россия саноат корхоналари оммавий банкротликка учраши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Россия Марказий банки (МБ) октябрь ойи охирида асосий фоиз ставкасини икки пунктга 21 фоизга оширди.
Бу Путиннинг Украинага кенг кўламли бостириб киришидан буён энг юқори кўрсаткич бўлиб , инфляцияни (ҳозирда 9,1 фоизни) назорат остига олишга мўлжалланган.
Бироқ, фоиз ставкаларининг ошиши Россия компаниялари бошқарув залларини ларзага келтирди, чунки фирмалар оғир қарз юкларига дуч келишмоқда.
Россиянинг «Ростех» мудофаа конгломерати раҳбари ва Путиннинг КГБдаги собиқ ҳамкасби Сергей Чемезов кўплаб компаниялар банкрот бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
«Агар ишлаб чиқариш цикли бир йилдан ортиқ бўлган маҳсулотлар учун шартнома тузсак, табиийки, биз оладиган максимум 30-40 фоизлик аванс тўлови бўлади,» - деди у РБК нашрига.
«Ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун қолган маблағни қарзга олиш керак.
- Бундай фоиз ставкасида биз берадиган фойданинг ҳаммасини банкка тўлашга мажбур бўлган процент еб битиради.
"Шу тарзда ишлайверсак, корхоналаримизнинг аксарияти банкрот бўлади."