Бу ҳақда Kazinfrom агентлиги ҚР Туризм ва спорт вазирлигига таяниб хабар берди.
4 кунлик халқаро темир йўл саёҳати туристларга қадимий шаҳарлар атмосферасига шўнғиш ва Буюк Ипак йўли изидан саёҳат қилиш имконини беради. Йўналиш Туркистон ва Тошкентнинг асосий диққатга сазовор жойларини ўз ичига олади. Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида экскурсия дастурига гидлар ёрдами, овқатланиш, транспорт хизматлари ва кириш чипталари киради.
“Биргаликда олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида биз икки давлатни боғлайдиган ноёб поездлар саёҳатини яратишга муваффақ бўлдик. Бой маънавий-тарихий меросни ўрганишни хоҳловчи фуқароларимиз ва бошқа мамлакатлардан келган сайёҳлар учун саёҳат янада қулай ва ҳамёнбоп бўлади. Бу Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида туризмни ривожлантириш ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди”, - деди ҚР Туризм ва спорт вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев.
Саёҳатчилар Марказий Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири – муҳим савдо тармоғи бўлган Ўтрорни кўришлари мумкин бўлади.
Саёҳат дастуридан Аристон бобо мақбараси, “Ҳазрат Султон” тарихий-маданий қўриқ-музейи, Марказий Осиёдаги энг йирик “Карвонсарой” сайёҳлик мажмуасига ташриф буюриш ҳам ўрин олган.
Тошкентда экскурсия иштирокчиларига нафақат тарихий жойлар, балки шаҳарнинг замонавий тараққиёти билан ҳам яқиндан танишиш имконияти яратилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.