Япония АҚШ ҳарбий базаси учун 146 миллион долларга орол сотиб олмоқчи

Япония АҚШ ҳарбий базаси учун 146 миллион долларга орол сотиб олмоқчи

Япония ҳукумати АҚШ ҳарбий машқлари учун хусусий мулкдан 146 миллион долларга орол сотиб олиш ниятида эканлигини билдирди, деди вазирлар маҳкамаси бош котиби Йосихидэ Суга.

Гап Кагошима префектурасидаги Магэсима ороли ҳақида бормоқда. Япония Мудофаа вазирлиги аллақачон ушбу оролга эгалик қилувчи ишлаб чиқарувчи билан савдо битими тузган.

Таъкидланишича, Магэсима яқинида яшовчилар ҳарбий база пайдо бўлиши сабабли шовқин кўтарилишидан норози бўлишмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!