Япон императори тақдирлаган ўзбек гўркови

A A A
Япон императори тақдирлаган ўзбек гўркови

Мозорга йўқлов

Қабристонни зиёрат қилиб туринглар, зеро, у сизларга охиратни эслатади.

Ҳадиси шариф

Мен бу инсонни излаб Тошкентдаги Яккасарой қабристонига бордим. Жимжит масканда турли-туман қабрлар дўмпайиб турарди. Аммо бу даргоҳ кимсасиз эмас, кимдир марҳум отаси кўмилган қабрни тартибга келтираяпти, бошқа бировлар ободончилик юмуши билан банд. Мозор озода, покиза.

Мироқил ака аёл-ишчиларга иш тақсимлаб бераётган экан. Кейин менга юзланди. Илк учрашувдаёқ минг йиллик қадрдонимни кўргандек бўлдим. Жуссаси кичик, чеҳраси очиқ, самимий бу қариянинг юзида қандайдир нур бор эди.

– Мироқил Фозиловман, Оқил ота ҳам дейишади, 1941 йил 21 октябрда туғилганман. Отажонимнинг ишини давом эттираяпман. У киши олтмиш йил қаради шу мозорга. Пенсияга чиққунча ишлаган. Пенсиядан сўнг акам ишлаган, кейин эса мен келдим. 1972 йилда ҳам ишлаган эдим, ўшанда акамнинг тоби бўлмай қолганди. 1980 йили қайта келдим.

Мироқил отанинг илк бор қабр кавлагани ёдида. Ўшанда Олой бозори томонда мозор бузилган, шаҳардаги барча гўрковларни чақириб, суякларни олиш буюрилган эди. Фозил ота ҳам бориб, иш билан андармон бўлди. Ўлим сўраб йўламайди – бу ёқда аза чиқиб қолди: маҳалладаги Маҳаммат ака деган киши вафот этди. Ўн олти яшар йигитнинг ана шу марҳум учун қабр қазишига тўғри келди. Чунки отаси пешинга етиб келаман деб улгурмади. Марҳумнинг жуссаси илк бор гўр кавлаган гўрковники сингари кичик эди, расм-русуми адо этиб дафн қилинди. Ёш гўрков қўрқмади, чунки ўшанда уларнинг уйи шу қабристон ҳудудида, ўзи эса отасига ёрдам бериб, ҳаммасини кўриб-билиб юрарди.

Ўша куни бошқа мозордаги суякларни кўчирган Фозил ота Яккасарой қабристонида не-не марҳумларни дафн этмаган дейсиз! Миллатига қараб ўтирмади. Ўз ишини, ўз бурчини адо этди. Жумладан, япон асирларини якка ўзи кўмди.

79 мажруҳ мусофир

Уруш — қироллар эрмаги.

Инглиз мақоли

Урушни қироллар бошлайди, халқлар, элатлар жабр кўради. Айниқса, аскарлар ўлади, майиб-мажруҳ бўлади. 1945 йили Иккинчи жаҳон урушида Квантун армияси совет қўшинларидан енгилгач, япон жангчилари қуршаб олинди. Уларнинг аксарияти ўзини ўлдиришга улгурди, қолгани Совет иттифоқи қўшинлари томонидан асир олинди. Шундан сўнг япон маҳбуслари кўплаб республикаларга оғир ишларга юборилди. Жумладан, Ўзбекистонга йигирма уч минг ҳарбий асир жўнатилган.

Уларнинг ёрдами билан Тошкентда Навоий, Муқимий театрлари, марказий телеграф, маданият вазирлиги бинолари, тўқимачилик комбинати қурилди. Шунингдек, Чирчиқда иккита завод, кимёгарлар маданият саройи бунёд этилди. Япон асирлари юқори вольтли электр тармоғини Бекободдан Тошкентгача тортиб келишди. Фарҳод ГЭСи қурилди. Маъмурий ва яшаш жойлари, йўллар, тўғонлар барпо этилди.

Собиқ иттифоқ бўйлаб ишга юборилган япон асирларини секин-аста ўлдириб юбориш ҳақида марказқўмнинг махфий буйруғи бўлган, ҳукумат таркибидаги ўзгаришлар туфайлигина бу қатлиом амалга ошмай қолган. «Ожиз, нотавон одам — денгизга ташланган қайиқ мисоли», — дейилади япон мақолида.

Бу собиқ ҳарбийларнинг ёши 20-30 да бўлиб, 1945 йилдан 1949, баъзилари 1950 йилгача Ўзбекистон ҳудудида эди. 800 дан зиёд аскар турли сабабларга кўра шу юртда ҳаётдан кўз юмди. Тошкентнинг Яккасарой қабристонида 79, Тошкент вилоятида 8, Қўқонда 240, Андижон вилоятида 32, Бекободда 146, Бўстонлиқда 13, Фарғонада 2, Ангренда 133, Бухорода 153 нафар япон асири дафн этилган.

– Тошкентга юборилган асирларни текстил комбинати биносида асрашган, – дейди Мироқил ота. – Бу ерга келадигани икки юз эллик нафарча эди. Улар электр станцияси қуришар, қабристон ёнидаги кўчадан яёв олиб ўтиларди. Орасида ёшлари кўп эди. Бизни уларнинг ёғоч оёқкийими ўзига жалб қиларди. Бундай пойабзалда одимлаш учун асирлар оёғини баланд кўтариб юришга мажбур бўларди. Онажоним ниҳоятда кўнгли бўш одам эди. Соқчилар қуршовидаги япон асирларини кўриб йиғларди. Уйимиз улар олиб ўтиладиган кўчага яқин бўлган. Шафтоли, олма, узум ўсиб ётар, онам бу меваларни узиб, японларга берарди. Соқчилар индамасди.

Етмиш тўққиз нафар япон асирининг пешонасига Тошкентда ўлиш ёзилган экан. Улар шу қабристонда дафн этилди. Фозил ота етмиш тўққизта гўр кавлади, етмиш тўққиз марта дуо ўқиди, етмиш тўққиз жасад кўмди.

– Отажоним «Биров етмаган, қарагин, мусулмончилик, Аллоҳ битта» дер эди, – хотирага чўмади Мироқил ота. – Ёз пайтларида ёниб кетмасин деб вақтли туриб ўт ўрарди. Уйимиз мана шу қабристон ҳудудида эди. Кейинроқ отам японлар кўмилган жой атрофидан пахса девор уриб чиқди. Биз бочкада сув ташиб, лой қориганмиз.

Маълум вақт ўтгач пахса девор бетон блок билан алмашди. 1990 йили Япония билан борди-келди кучайгач, бетон девор олиб ташланиб, панжара ўрнатилди.

Элчи тиз чўккан кун

Ютуқнинг калити – меҳнатда.

Ўзбек мақоли

Фозил ота қабристонга олтмиш йил қаради. У кишининг вафотидан сўнг, мана қирқ йилки, Мироқил ота асло назоратни канда қилмайди. Оилада тўрт ўғил, икки қиз эдилар. Мироқил ота – тўртинчи фарзанд. Катта акаси ҳайдовчи, опаси ҳамшира бўлган. Бугун дўхтир синглиси билан ўзи қолди. Бир вақтлар худди падари бузрукворининг қаватида ёрдамчи бўлгани каби энди ўзининг ўғиллари ҳам Мироқил отага кўмакчи. Уч ўғли, икки қизи бор. Икки ўғли Мироқил отанинг ишини давом эттирмоқда, бири эса банкда фаолият кўрсатади.

Япония ҳукумати Ўзбекистонда кўмилган марҳум фуқароларига кўрсатилган эҳтиромни асло эътиборсиз қолдирмади. Дастлаб элчихонадан келиб Мироқил ота билан суҳбатлашишди. Кейин сакура кўчатини экиб кетдилар. Ёз ойларида сакурани ҳар куни суғоришга тўғри келади, акс ҳолда қурийди. Мироқил ота кўчатларга сув қуйиб, асраб-авайлади, тозалик, ободончиликка азалдан ўч эмасми, улкан қабристоннинг бир қисми бўлмиш япон мозорини ҳам ораста, покиза сақлади. Мироқил Фозилов ҳақида Япониядаги газетага ёзиб чиқишди. Бу эса янада японларнинг эътиборини тортди, қабристонга келадиганлар кўпайди. Отахонни яхши таниб қолишган. Узоқдан кўриб, «Миракил, Миракил» деб келаверишади.

2017 йилнинг 16 декабрида Мироқил ота Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасига таклиф қилинди. Отахон яқинлари билан бирга борди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигидан вакиллар, журналистлар ҳам келишди. Даставвал митинг, сўнг тақдирлаш маросими бўлди. Япон элчиси Мироқил акани император ордени билан тақдирлади. Даражаси жиҳатидан олий эди бу мукофот.

«Япония императори император саройида Ўзбекистон фуқароси Фозилов Мироқилни кунчиқар қуёш ва кумуш нурлари ордени билан мукофотлаш тўғрисида муҳр қўйди», — деб ёзилганди. Ўзбекистонлик гўрков, ота ишининг давомчиси чиройли ва шарафли меҳнати туфайли япон императорининг нуфузли мукофотига муносиб кўрилган эди. Орденни тақар экан, элчи жаноблари чўккалаб, Мироқил отанинг оёғини ўпмоқчи бўлди. «Нима қилаяпсиз?», — деб дарҳол уни кўтариб олди Мироқил ота. Кўзда ёш, ҳаяжонли дақиқалар эди ҳамма учун. Шундан сўнг барчани тўкин дастурхон атрофига таклиф қилишди. Бу отахон ҳаётидаги энг унутилмас кун бўлди. Ҳозир Япония сафарига таклиф қилишган.

– Худога шукур, Аллоҳ мени юрғазиб қўйибди, – дейди Мироқил ота. – Пенсияга чиққан бўлсам ҳам ишлаган масканимдаман. Раҳбарлар қўйишмади, ишлаб турасиз дейишди. Анча юмушларни амалга оширдик. Ушбу қабристон ободончилик бўйича шаҳарда биринчи ўринда туради. Мен ҳар куни бир айланиб чиқаман. Супуриш, гулларни ўташ, дарахтни буташ каби ишлар бор.

Айтиб бўлмайдиган сирлар

Авом халқ орасида майитлар билан боғлиқ турли гап-сўзлар юради. Марҳумлар руҳи гўрковларни безовта қилади дейишади. Гоҳида мурда ўлмаган, комага тушган бўлади-ю тирилиб кетади дейдиганлар ҳам бор.

– Йўқ, бундай ҳодисалар рўй бермаган, – дейди Мироқил ота. – Бу ишни қиладиганлар ниҳоятда пок бўлишлари керак. Акс ҳолда майиб қилиб қўяди. Алоҳида эътибор қаратиб, озода бўлиб, бировга ёмон гапирмай, ширинсўз бўлиш керак. Не-не одамлар олдимга келишади, Оқил ака, сиз билан суҳбатлашайлик дейишади. Гўрковлик ҳам оддий юмуш, аммо энг асосий сирларни айтиб бўлмайди. Аслида шариатда ҳар бир мўмин мусулмон гўрковлик, ғассоллик қилиши керак дейилади. Ота вафот этса ўғил, онани қизи ювиши керак. Баъзилар ўзим қўяман деса, майли, лаҳадга қўйиб чиқаверсин.

Мироқил отанинг шогирдлари ҳар хил мозорларда ишлашаяпти. Бу йил япон мозорига японларнинг ташрифи янада кўпайди. Бир кунда уч-тўрт маҳал келишаяпти.

Совет даврида бир воқеа бўлган. Райком котиби аёл киши эди. Узун қора плаш кийиб, қора кўзойнак тақиб келарди мозорга. Айланиб чиқарди. Бирорта ота ўғиллари билан қабрни зиёрат қилаётган бўлса, нега боласини эргаштириб келади деб дўқ урарди. Отаси, онаси ўлганида айримлар жанозада қатнаша олмаган, акс ҳолда ишдан бўшатилган.

– Бугун президентимиз шунча шароит яратаяпти, – дейди самимий оҳангда Мироқил ота. – Ҳамма жой тинч-осойишта. Динимизга кенг йўл очиб берди. Тўғри юр, намозингни ўқи деяпти. Турли оқимга кирганлар, адашиб қолганлар кечирилмоқда. Япония императори, япон халқига ҳам раҳмат, бизнинг меҳнатимизни эътиборга олгани учун.

Фозил ота авлиёсифат инсон эди. 1993 йили 99 ёшда вафот этди. Ойимбуви эса 85 ёшда ҳаётдан кўз юмди.

Ҳаждаги ғаройиб воқеалар

2008 йили Мироқил отага ҳажга бориш бахти насиб этди. Уч кун Мадинада бўлишди, тўртинчи куни зиёратчиларни Маккаи-мукаррамага олиб кетишди. Мироқил ота Каъбани биринчи тавоф қилишида: «Марҳум ота-онамга бағишлайман, билиб-билмай қилган гуноҳларим бўлса кечиргайсан. Қабул қилгувчи ўзингсан», — деди. Аллоҳдан астойдил сўради. Каъбанинг ярмига борганида рўпарасида... марҳум ота-онасининг қўлларидан ушлаган ўзининг аёли пайдо бўлди. Худди плакатга солиб қўйган расмдагидек. Фозил ота дуо қиларди: «Болам, бардам бўл, худо қувват беради, амалларни бажарасан». Дуонинг шарофати эди бу. Мироқил ота ҳам, хотини ҳам қўлларидан келганча Фозил отанинг дуоларини олишган. Кўп дуо қилиб кетган.

Ўша ерда йиғладим, додладим. Мираҳмад ака деган шеригимизга айтдим. Отажоним дуо қилаяпти дедим. Худди ҳозирги манзарадек аниқ эди ҳаммаси. Отам жудаям эътиқодли бўлган.

Йигирма бир ва ўн етти кунлик сафар ҳам ўтди. Эрталаб автобус ҳожи бўлганларни аэропортга олиб кетиши керак. Ётоқхонадаги бўлмада олти киши эдилар. Эрта тонгда вақтли туриб, бомдод намозини ўқиб бўлишди. Мироқил ота Каъбадаги, Ўзбекистондаги ҳаётга тинчлик тилаб, ўтганларни дуо қилиб, омин дейиши билан... отаси шундоқ жойнамозга келиб чўккалади. «Болам, биз қайтдик, сен эсон-омон борасан», — деди. Мироқил ота яна йиғлаб дод солди. Шериклари ҳайрон. «Ҳозиргина отажоним хайрлашиб кетди. Ёлғон бўлса, Аллоҳнинг азиз жойларида ўтирибман, Аллоҳнинг қаҳрига учрайман», — деди Мироқил ота кўз ёшларини тия олмай. Падари бузруквори кўп айтарди, «Болам, тўғриликка етмайди», — дерди.

Японлар тақдирлашди. Биз эса... аксинча!

Мироқил ота кунчиқар мамлакат орденини доим ёнида олиб юради. Мақтаниш учун эмас, асло! Улуғ инсонларга бундай қилиш ёт! Мироқил отадан ордени ҳақида жуда кўп сўрашади, сабаби шу. Мен ҳам суҳбат асносида шу орден билан қизиқдим. Мироқил аканинг кўксига тақтириб суратга олдим. Япония императорининг нафақат Мироқил акага, балки ўзбек халқига ҳам эҳтироми каби туюлди бу. Мироқил ака ҳам шуни эътироф этди. Ҳаммаси яхши, бироқ...

Олисдаги Япония ўзбек гўрковига шу қадар эҳтиром кўрсатган экан, биз-чи? Нима қилдик? Неча йиллардан буён қабристонда мусулмончилик анъаналарига кўра ҳалол ишлаётган кекса отахонга қандай муносабатда бўлдик? Қай тарзда тақдирладик? Жавоби оддий: сийқаси чиққан ёндашув асосида қўлига фахрий ёрлиқлар тутқазиб қўйдик, холос! Энг аянчлиси эса...

Мироқил отанинг падари бузруквори Фозил отанинг ўлимидан бир йил ўтиб, қабристонга у кишининг номи қўйилган эди. Орада йигирма тўрт йил «Фозил ота» бўлиб келган ушбу мозор ўтган йилдан эътиборан Яккасарой қабристони деб атала бошланди. Сабаби тушунтирилмади, изоҳ берилмади. Бизда шундай ахир: Шомаҳмудовлар ҳайкали ҳам марказдан анча нарига кўчирилган, ҳеч қандай изоҳланмаган. Халқ эса эски гапни айтиб юраверган: «Начора, кимгадир керак бўлибди...». Ажабо, олтмиш йил ҳалол, покиза меҳнат қилган, нафақат ўзбек миллати, балки бошқа халқлар вакилларини ҳам Аллоҳнинг бандаси деб қабул қилган, уларнинг жасадини кимсасиз қолдирмай дафн этган Фозил ота номи кимга оғирлик қилган эди?..

Ишонинг. Мироқил ота ҳеч кимдан мансаб-мартаба, мукофот сўрамайди. У ҳалол хизматига худодан ажр кутади, холос. Ва бу ўз мевасини беради.

Бир йили марҳум аёлни дафн этди. Хизмат ҳақига тугун қолдириб кетишибди. Мироқил ота тугунни очиб қараса, марҳумнинг танглай тишлари экан, ҳаммаси тилла. Олиб қўйди. Уч кундан кейин марҳумнинг ўғли келганида тугунни қайтариб берди. Орадан роппа-роса йигирма йил ўтиб, худди шу санада Мироқил отани чиройли машинада йўқлаб келишди. Бир эркак у билан қучоқлашиб кўришди, қуюқ сўрашди. Ўзини таништирди. Йигирма аввал дафн қилинган марҳум аёлнинг ўғли экан. «Ўшанда онамдан жудо бўлганимда болаларим ўқирди, – деди у. – Жуда қийналган пайтим эди. Бир-икки ўртоғимдан ёрдам сўрадим, беришмаган. Уч кундан кейин қабристонга келсам, сиз қўлимга тугун бердингиз, қарамасдан олиб қайтибман. Уйга бориб қарасам, онажонимнинг тилла тишлари экан, ўшани сотиб, маросимларни ўтказганман. Худога шукур, бугун ўғилларим ёнимга кириб, мана, машиналар бор, ҳамма шарт-шароитим яхши. Сизга бошдан-оёқ сарпо олиб келдим». Мироқил ота қанча унамасин, у қўярда-қўймай инъомларини отахоннинг қўлига тутқазди.

Ҳа, худойим етказсин.

Manba: xabar.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Самолёт Тошкент шаҳрига етмай авиафалокатга учради. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

Йўловчи самолёти қўнишга яқинлашганда ҳаво диспетчери ва экипаж ўртасидаги алоқа узилиб қолди

Женнифер Лопес концертидан сўнг "Бунёдкор" стадионининг аҳволини кўрдингизми? (Фото)

Кеча "Бунёдкор" стадионида жаҳон машҳур қўшиқчи Женнифер Лопеснинг концерт дастури бўлиб ўтди.

Хамзат Чимаев: "У мени йўқ қилиб ташлайди"

UFC жангчиси Хамзат Чимаевнинг айтишича, UFC 308 турнирида Роберт Уиттакерда ғалаба учун имконият бўлмаган.

Аҳолига субсидия ўрнига фоизсиз қарз берилади

2025 йилдан бошлаб аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида давлат томонидан ажратиладиган субсидиялар босқичма-босқич бекор қилинади.

70 ёшдан ошган ҳайдовчиларга рулга ўтириш тақиқланади

Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Криштиану Роналду икки оғиз сўз билан "Олтин тўп"ни танқид қилди

Куни кеча "Олтин тўп" учун 30 нафар номзоднинг рўйхати эълон қилинди.

Ички ишлар вазирлиги семиз ходимларни ишдан бўшатади

Унга кўра, 20 минг киши жисмоний тайёргарлиги текширувидан ўтказилди ва улардан 30 нафари ишдан бўшатилди

Баҳодир Жалоловнинг Усик билан жанги қачон бўлиши мумкинлиги айтилди

Баҳодир Жалоловнинг менежери Алик Фролов мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усикка қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Биздан Арманистон жанубини тортиб олишяпти, лекин буни ҳеч ким гапирмаяпти"

Унга кўра, Зангезур йўлаги яратилиши Арманистонни "суриялашув"га олиб келиши мумкин.

АҚШдаги уйга ёши Ерникидан катта метеорит қулаб тушди

Таъкидланишича, метеорит тахминан 4,56 млрд. йил аввал пайдо бўлган

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Боғча болангиз борми? Ҳар ой 618 минг сўм ёрдам пули олишингиз мумкин!

Ҳукуматнинг 2025 йил 31 июлдаги қарорига кўра, давлат томонидан камбағал оилаларга махсус моддий ёрдам пули тўлаб берилади.

"Олтин тўп" учун номзодлар рейтингги янгиланди

Goal портали талқинига кўра, Усмон Дембеле "Олтин тўп"га асосий даъвогар бўлиб қолмоқда.

Наманганлик отахон рекорд жаримани «ишлаб олди»

Наманган вилоятида «Gentra» русумли автотранспорт воситасида 82 маротаба йўл ҳаракатлари қоидаларини бузган отахоннинг машинаси хатланди.

Ўқитувчи йўлбарсга ем бўлди

Қидирув ишларига киришган маҳаллий аҳоли ўрмон ичида унинг юзи ва оёғи сақланиб қолган жасадини топган

Украинанинг келажаги 4 хил вариантда тахмин қилинди

Politico хабарига кўра, Украина урушни ҳал қилиш учун 5 та асосий талабни илгари сурмоқда.

Машҳур овчи уч метрли лаққа тутди

Чехиялик машҳур балиқ овчиси Якуб Вагнер уч метрли лаққани тутди.

"Андижон" футболчисига вилоят ҳокими томонидан ONIX автомобили совға қилинди (видео)

Кеча Суперлиганинг 18-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Алишер Усмонов пул улашаётгани йўқ

Интернетда кўп тарқалаётган "Алишер Усмонов дастури" — бу фирибгарларнинг уйдирмаси!

Саудия Арабистонида оилавий зўравонлик қурбони бўлган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.

Тайванга кучли “Подул” тайфуни ёпирилди

Тайфун зарбаси натижасида 30 дан ортиқ одам жабрланган.

Ургутда 2 та юк машинаси тўқнашиб кетди

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Келесда божхоначилар таркибида зарарли модда бўлган оздирувчи маҳсулотларни фош қилди

Марказий божхона лабораториясида олиб борилган экспертиза таҳлилларидан сўнг мазкур чой ва қаҳвалар, капсулалар таркибида “сибутрамин” моддаси мавжудлиги аниқланди.

АҚШда логистика поездининг 35 та вагони релсдан чиқиб кетди

Ҳодиса сабаби номаълум, айни дамда тергов олиб борилмоқда.

Ғазода Исроил ҳужумлари қурбонлари сони 61 722 нафарга етди

2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.

Исроил элчиси ЕИни Ғазо масаласида Исроилга босим ўтказмасликка чақирди

Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.

Россияда бир фуқаро номига қарийб 3 кг. марихуана почта орқали келди

Буюртмани қабул қилиши керак бўлган пятигорсклик эркак жўнатмани олаётганда пайтда ушланган

Эрон Исроилнинг соғлиқни сақлаш муассасаларига қилинган ҳужумларини қоралади

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.

Исроил армияси журналистлар номларини йўқ қилиш рўйхатига киритгани айтилмоқда

Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.

Исроил Al Jazeera телеканалининг беш ходимини ўлдирди

2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.

ошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

Бозорнинг умумий дўконлар қурилган майдони 20.000 м/кв бўлиб, кўрилган тезкор чоралар натижасида 12.000 м/кв майдонда жойлашган савдо дўконлари ёнғиндан сақлаб қолинган.

ДХХ: Ички ишлар органларининг порахўр ходимлари қўлга олинди

ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Чироқчида хотин эрини қизғониб бошқа аёлни дўппослаб, кийимсиз қолдирди

Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.

ДХХ: МИБ ходимига ҳукм ўқилди

Маълум бўлишича, давлат ижрочиси ушбу “хизмати” эвазига муқаддам 450 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм ҳам олган.

Бразилияда автобус ва юк машинаси тўқнашди, қурбонлар бор

Ҳодиса оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, 45 киши тан жароҳати олди, улардан 12 нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Жомбойда ёнғин чиқди

Ёнғин натижасида “KIA BONGO”, “DAMAS” ва “GENTRA” русумли автомобиллар зарарланган.

Туркияда кучли 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди

Турли шаҳарларда, жумладан, Истанбулда ҳам ер силкиниши сезилган.

Болгарияда чўкиб кетган йигитнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилмоқда

Болгариянинг Созопол шаҳрида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси украиналик қизни қутқаришга уриниш пайтида сув остидаги қоялар орасида қолиб ҳалок бўлганди.

Машина устида салют учирган блогер 7 суткага қамалди

3 август куни содир бўлган ҳодиса видеолари ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Таиландда 30 қаватли минора қулаб тушди

Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.

Қозоғистонда йўқолган вертолёт парчаси ва экипажнинг жасади топилди

Эслатиб ўтамиз, EC-145 вертолёти 25 июль куни бедарак йўқолган

Тошкентда 3 нафар эркак банкоматни ўғирламоқчи бўлди

Ерга тушиб кетган банкомат овози фуқароларнинг эътиборини тортганидан шубҳаланиб, улар шикаст етган банкоматни ташлаб воқеа жойидан қочиб кетишган.

Фарзандлари онасини кўришни истамаган аёл алимент пуллари ундирилди

Олтиариқ туманидаги ҳодиса бизни ачинарли ҳақиқатга яна бир бор тўқнаштиради: онанинг фарзандларини ташлаб кетиши.

Хитой фуқароси АҚШдаги ҳибсхонада ўз жонига қасд қилди

32 ёшли йигит ювиниш хонасида бўйнига осилган ҳолда топилган

2023 йилдан буён Исроил томонидан Ғазога 100 минг тонна бомба ташланди

Сўнгги 24 соат ичида Ғазода Исроил томонидан 100 нафар киши ўлдирилди

Ғазода очликдан ҳалок бўлганлар сони 197 нафарга етди

Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги директори Мунир ал-Барш ижтимоий тармоқда маълум қилди.

ҲАМАС: Исроилнинг Ғазо шаҳрини босиб олиш режаси "катта хақ тўлашга олиб келади"

ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.

БМТ инсон ҳуқуқлари комиссари Исроилни Ғазодаги ҳарбий режадан воз кечишга чақирди

Бу ҳақда хорижий ОАВга таянган ҳолда Report нашри хабар берди.

Ҳизбуллоҳни қўлдан қуролсизлантириш — АҚШ ва Исроилнинг найранги

Ямандаги Ансоруллоҳ ҳаракати раҳбари Абдулмалик ал-Ҳуси АҚШ ва Исроилнинг Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатини қуролсизлантириш уринишларини кескин танқид қилди.

Исроил Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини тасдиқлади

Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.

Исроил ваъдасини бузди ва ғазоликларни «секин ўлдириш»да давом этяпти

Исроил Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами ортилган юк машиналарини Европа Иттифоқига ваъда қилганидан тўрт баравар кам киритди. Бу ҳақда Euractiv Еврокомиссия ҳужжатларига асосланиб хабар берди.

Хитойда хавфли вирус тарқалди. Карантин чекловлари жорий қилинди

Хитойнинг Жанубий Фошан провинциясида чикунгуня вируси катта тезликда тарқалмоқда.

Тошкентда 19 ёшли йигит кўчада кийимсиз юргани бўйича маълумот берилди

Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.

Хитойда кўчки остида 14 киши қолиб кетди

Қолган беш кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

Ғазода қашшоқлик қурбонлари сони 197 нафарга етди

Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори Мунир ал-Бурш ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

АҚШнинг Жоржия штатидаги Форт-Стюарт ҳарбий базасига қуролланган шахс бостириб кирди

Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳатланганлар бор, бироқ уларнинг сони ҳозирча номаълум.

Испанияда жазирамадан 1060 киши вафот этди

Испанияда ёзнинг иккинчи иссиқ тўлқини хавфи остида, бу камида кейинги якшанбага қадар давом этиши кутилмоқда.

Кўкдаладаги газ портлаши оқибатида 10 синф қиз ҳам вафот етди

Масъуллар воқеадан сўнг, портлаш ва ундан келиб чиққан ёнғин 4 кишининг умрига зомин бўлганини очиқлаганди.

Инсоният тарихида биринчи марта ядро қуроли қўлланилган кун: Ҳиросимага атом бомбаси ташланганига 80 йил тўлди

Оқибатда Қўшма Штатлар Б-29 Энола Гай бомбардимончи самолёти ҳеч қандай қаршиликка учрамай, шаҳар марказидан учиб ўтган ва “Кичкинтой” деб номланган ядро бомбасини шаҳарга ташлаган.

Сирдарёда машина олиб қочган икки йигит Бўкада уларни тўхтатишга уринган ИИБ ходимини пичоқлади

Андижон вилояти, Хўжаобод туманидан бўлган 18 ёшли икки йигит ўзлари Самарқанд шаҳридан йўловчи сифатида минган Cobalt машинасини Сирдарё вилояти ҳудудида ҳайдовчи ҳожатхонага кирганидан фойдаланиб, олиб қочган.

Ғазоликларни қиришга чорлаган исроиллик футболчини немислар ортига қайтаришди

Германия Иккинчи Бундеслигасининг «Фортуна Дюсселдорф» клуби, мухлисларнинг босими туфайли, исроиллик ҳужумчи Шон Вайсман билан режалаштирилган шартномани бекор қилди.

Кўкдаладаги портлашда ҳайдовчи жароҳатланди

Ёнғин натижасида 1 та автоцистерна ва 10 куб пропан суюлтирилган газ сақлаш резервуари ёниб зарарланган.

Кўкдала туманида рўй берган ёнғин тўғрисида расмий маълумот берилди

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати "портлаш" эмас, ёнғин чиққанини маълум қилди.

Колумбиядаги сув тошқинларидан 2 мингдан ортиқ киши жабрланди

Санта-Марта мэри Карлос Пинедо шаҳарда тўрт соат ичида ҳар квадрат метрга 155 миллиметр ёмғир тушганини айтди. У бу миқдорни "жуда юқори" деб таърифлади.

Дорихонада маст эркак 14 ёшли болани калтаклади

Жумладан, вояга етмаган М.К.га етказилган тан жароҳати юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Гулистондаги вилоят мусиқали драма театрида ёнғин чиқди

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:09 да воқеа жойига етиб борган ҳамда соат 18:12 да ёнғинни қуршаб олиб, 19:00 да тўлиқ ўчирган.

Чилида фожиа: Шахтадаги ишчилар ҳалок бўлди

Шахтанинг ўпирилиб қулашига Чили тарихидаги энг кучли сейсмик силкинишлардан бири сабаб бўлган. Зилзила Эль-Теньенте шахтасига катта зарар етказди.

Сериалдан илҳомланган икки ўқитувчи яширин нарколаборатория очишди

Американинг «Эгрилик сари» сериалидан илҳомланган ҳиндистонлик икки ўқитувчи яширин нарколаборатория очишди.

Ғазода гуманитар ёрдам навбатига қилинган ҳужумда 9 фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги соғлиқни сақлаш идоралари ва гувоҳларга таяниб хабар берди.

ХАМАС: 2023 йилдан бери Ғазода 230 дан ортиқ журналист ҳалок бўлди

Бу ҳақда ХАМАСнинг расмий вакили Иззат ар-Ришк Telegram-канали орқали хабар берди.

Ғазода геноцид сиёсати оқибатида хавфли касаллик тез суръатда тарқалмоқда

Вазирлик бош директори Мунир ал-Буршнинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда 95 та янги ҳолат аниқланган, шулардан 45 нафари болалар, иккиси эса 15 ёшдан кичик.

Зеленский Россиянинг Украинага қарши босқинида Ўзбекистон фуқароларининг иштирокини қайд этди

Дронлар билан таъминлаш ва улардан фойдаланиш, аскар ёллаш ҳамда бригадаларни бевосита молиялаштириш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Туркманистондаги конференцияда 6 муҳим таклифни илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.

Миробод туманида Spark ёниб кетди

Миробод туманида автомашинада содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.

Тошкентда соҳта ҳожатбарор ДХХ ходими ушланди

Пойтахтда фирибгарлик ҳолати аниқланди.

Конор Макгрегор фуқароларни Ирландия конституциясини ўзгартиришга чақирди

Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасида ёзди.

Тошкентда 19 ёшли "курьер" йигит Isuzu босиб кетиши оқибатида вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Крокус Сити Холл”даги терактни амалга оширган тўрт нафар шахс айбини тан олди

Бу ҳақда 127 нафар жабрланувчи томонидан вакиллик қилувчи адвокат Людмила Айвар 4 август куни россия давлат ОАВга маълум қилди.

Ғазо секторида Гийен-Барре синдроми билан оғриган 3 фаластинлик, жумладан 2 бола вафот этди

Бу ҳақда ҳудуднинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.