Янгилик! 1 октябрдан эски машинани янгисига алмаштириш мумкин бўлади
Президент Ўзбекистонда автомобиль саноатини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолаган.
Унга кўра, 2019 йил 1 октябрдан Trade-IN дастури ишга тушади. Яъни шу санадан бошлаб одамлар устига озроқ пул қўшиб, эски машинасини янгисига алмаштиришлари мумкин бўлади.
Шунингдек, қарорда қуйидагилар ҳам назарда тутилган:
✅ енгил машина ишлаб чиқариш ҳажми йилига 350 мингтага етказилади;
✅ енгил автомобиллар ўртача 60 фоизгача маҳаллийлаштирилади;
✅ юк машиналари ва автобуслар ишлаб чиқариш ҳажми йилига 10 мингтагача оширилади;
✅ йилига 100 мингта автомобиль экспорт қилинади;
✅ қатор автомобил моделлари янгиланади;
✅ аҳолининг барча қатламлари қурби етадиган арзон автомобиллар ишлаб чиқарилади.
Шунингдек, «UzAutoMotors» билан 2019 йил 1 октябрдан кейин шартнома қилинган машиналар акциз солиғидан озод этилади.
2019 йил 1 декабргача «General Motors» билан 2019-2022 йилга мўлжалланган барча музокаралар ва шартномалар ниҳоясига етказилади.