Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиёти изчил ривожланишининг муҳим омили бу тадбиркорлик фаолияти бўлиб, жамиятимиз ижтимоий ва сиёсий барқарорлигининг кафолати ҳисобланади. Юртимизда иқтисодиётнинг ўсишини тезлаштириш мақсадида тадбиркорликка кенг йўл очилган бўлиб, кейинги йилларда тадбиркорлик йўналишига доир кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Ушбу қабул қилинган ҳужжатлар соҳани янада ривожлантириш, тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.
Жорий йилнинг 14 апрель кунидан қонуний кучга кирган “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ҳам тадбиркорлик субъектлари манфаатини кўзлаган бўлиб, бундан олдинги банкротлик муносабатларини тартибга солувчи “Банкротлик тўғрисида”ги қонундан тубдан фарқ қилган ҳолда иқтисодий ночор аҳволга тушиб қолган корхоналарга ўз фаолиятини қайта ташкил этиш ва тўлов қобилиятини тиклаш имконини беришни назарда тутади. “Банкротлик тўғрисида”ги қонун эса ўз номи билан корхонани банкрот деб топиш ва уни тугатишга қаратилган бўлиб, иқтисодиётни ривожланиши натижасида юзага келаётган янги муносабатларни тартибга солишни ўзида акс эттирмаган эди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинишидан мақсад иқтисодий жиҳатдан ночор ҳолатга келиб қолган тадбиркорлик субъектларини тугатиб юбориш эмас, балки уларни молиявий жиҳатдан соғломлаштириш билан бирга уларнинг фаолиятини қайта тиклашга йўналтирилганлиги билан алоҳида аҳамият касб этади.
Ушбу қонуннинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, корхонага нисбатан соғломлаштириш таомилларини қўллашни рағбатлантириш мақсадида мазкур жараёнда солиқ тўловларини тўхтатиб туриш, тижорат банклари ва молия институтларидан кредитларни жалб қилиш, қарздорлик қисман қопланганда эса корхона фаолиятини кредиторлар розилиги билан тиклаш тўғрисидаги нормаларнинг киритилганлигидир.
Мухтасар айтганда, халқимиз фаровон ҳаётини таъминлашда муҳим ўрин тутаётган тадбиркорликни давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлиги ҳақиқий бозор муносабатларидан таркиб топиб, ишбилармонлик муҳитининг яхшиланиб боришига кўмак бермоқда.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.