Янги Конституция олий таълим соҳасидаги қандай ҳуқуқларни кафолатлайди?

A A A
Янги Конституция олий таълим соҳасидаги қандай ҳуқуқларни кафолатлайди?

Амалдаги Конституциянинг 41-моддасида таълим тўғрисида шундай дейилган: “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Давлат бепул умумий таълимни кафолатлайди. Мактаб иши давлат назорати остида”.

Кўриб турганингиздек, ҳуқуқий норманинг мазмуни фуқароларнинг таълим олиш, бепул умумий таълим олиш ва мактаб ишларини давлат томонидан ҳимоя қилиниши ҳуқуқини назарда тутади.

Ҳозирги жадал техник ва технологик тараққиёт, фанлар, назариялар, дунёқарашларнинг жадал ривожланиши шароитида таълимни ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнлари узлуксизликни, тизимли, яхлит ёки дифференциал ёндашувни тақозо этади.

Олимлар ва мутахассисларнинг прогнозларига кўра, рақамлашаётган ХХI асрда яқин 10 йил ичида касб ва мутахассисликларнинг 80 фоизи бевосита STEM фанлари ва энг янги технологиялар билан боғлиқ бўлади. Таълим ўз абитуриентларига таълим олишнинг ҳар хил (хусусий, давлат, масофавий, сиртқи, кечки, бюджет, контракт ва б.) турлари ва усулларини таклиф қилиши мумкин бўлган бир шароитда, зарур илмий ресурсларни тўплаш, мамлакатнинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш учун давлатнинг энг катта кўмаги зарур бўлган бир даврда, таълим фаолияти ва жараёнлари конституциявий кафолатларга асосланган ва мукаммал бўлган ҳуқуқий тартиботга муҳтож.

Шунинг учун ҳам Конституциянинг янги таҳририда шахснинг комил инсон бўлиб етишиши учун зарур бўлган таълим-тарбиянинг барча жараёнлари ва босқичларини қамраб олган ушбу муҳим соҳа фаолиятини Конституциямизнинг 41 моддасига баъзи бир ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали янада аниқроқ, янада мукаммалроқ ифодалаш таклиф этилган. Яъни, агар 41-модда таълимнинг барча босқичларини яхлитлигича назарда тутса, таклиф этилаётган таҳрирда шакллантирилган бандлар мактабгача таълим, мактаб таълими, ўқитувчиларнинг ҳар қандай ноқонуний аралашувдан ҳимояланиши кафолатланган ҳуқуқларини қамраб олади ва уни қуйидаги таҳрирда баён этади:

“Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида давлат маблағлари ҳисобидан танлов асосида олий таълим олиш ҳуқуқига эга.

Олий таълим ташкилотлари академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга.

Давлат илм-фан ривожига, жаҳон илмий ҳамжамияти билан илмий алоқалар ўрнатилишига ёрдам беради» (51-модда).

Келинг, ушбу қоидалар қандай талқин қилиниши кераклиги борасида фикр юритайлик.

Маълумки, мамлакатимизнинг барча фуқаролари давлат таълим муассасаларида танлов асосида давлат маблағлари ҳисобидан олий таълим олиш ҳуқуқига эга. Яъни мамлакатимизда барча фуқаролар миллати, ёши, дини ва бошқа хусусиятларидан қатъи назар, олий таълим олишда тенг ҳуқуқларга эга.

Танлов асосида деганда нимани тушунамиз? Барчамиз яхши биламизки, ҳар қандай қабул, хоҳ ўқишгага, хоҳ хизмат, хоҳ ишга бўлсин, танлов асосида амалга оширилади. Бизнинг давримизда бу аксиомага айланган, чунки оддий қилиб айтганда, биз "мушукни қопда сотиб олмаймизку". Олий маълумот олиш хохишини билдирган ҳар бир кимса ҳам университетда ўқишга лойиқ бўлмаслиги мумкин. Бунинг учун сиз маълум миқдордаги билимга эга бўлишингиз керакки, олинган билим даражаси уни снаш, текшириш орқали аниқланади: абитуриентнинг умумий таълим ёки махсус таълим муассасасида олган билим даражаси университет дастури талабларига жавоб берадими ёки йўқми? Синовларнинг қай тарзда ўтиши (тест, имтиҳон, ёзма иш, сўҳбат) қонунчилигимиздаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланади.

Қандай ҳолларда абитуриент давлат ҳисобидан ўқиши мумкин?

Давлат (ижрочи давлат органи) давлат ёки бошқа олий ўқув юртларида ўқиш учун маълум бир соҳада малакали кадрларга бўлган эҳтиёжга қараб квоталар беради ва маълум миқдордаги грантлар (пул имтиёзлари) ажратади. Бироқ, "бюджет талабалари" деб аталадиганлар сони чекланган. Бундай имкониятга аслида синовлар жараёнида максимал балл тўплаганлар эга бўлишлари мумкин. Бунда давлат имтиёзларидан фойдаланиб таълим олган битирувчи бир неча йил давомида ўзи танлаган соҳа (корхона, ташкилот, муассаса)да ишлаб, шу орқали давлатнинг умидларини оқлаб, яхши мутахассисга бўлган эҳтиёжини қондириши шарт.

Максимал балл тўплаб, нуфузли хорижий олий ўқув юртларига ўқишга кириш имконига эга бўлганлар ҳам давлат (давлат органи, муассаса) нафақаси бўйича ўқишлари мумкин. 2022-2026-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг янги стратегиясида “Ел-юрт умиди” жамғармаси орқали нуфузли хорижий олий ўқув юртларига ўқишга юбориладиган ёшлар сонини икки баробарга ошириш вазифаси белгиланган. Шу билан бирга, суҳбат чоғида абитуриент хорижда олган билим ва кўникмалари билан ўз ватанига қайтишига ва мамлакатни ривожлантиришга оид стратегик вазифаларини ҳал этишда фаол иштирок этишига ишонтира олиши керак. Шу усул билан давлат ўзи танлаган касби ва мутахассислиги бўйича имкон қадар кўпроқ билим олишга интилаётган ёшларни келажак жамият тараққиётида иштирок этиш ва давлат қудратини мустаҳкамлашда энг талабгор кадрлар бўлишлари учун рағбатлантиради.

Кейинги банд: “Олий таълим муассасалари академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, илмий-тадқиқот ва ўқитиш эркинлигига эга” деганда, энг аввало, демократик давлат қуришга интилаётган Ўзбекистоннинг демократик тараққиёт йўлидан бораётганлиги назарда тутилади.

Ушбу норманинг моҳиятини тушуниш учун, биринчи навбатда, "академик эркинлик" нималагини онглаш керак бўлади.

"Университет автономияси" деб ҳам аталадиган академик эркинлик ўз фаолиятини тамойиллар асосида шакллантиради ва амалга оширади, унга кўра университетлар ва илмий ташкилотларнинг профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари ўз хоҳишларига кўра ўқув мавзулари ва курсларни, ўқитиш методикаси, илмий тадқиқот мавзулари ва йўналишларини талабалар ва мутахассисларнинг майл ва эҳтиёжларига қараб танлаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга бўладилар. Уларнинг автономия деб аталиши Европа университетлар ассоциациясининг ўз мустақиллигини 4 йўналишда белгилагани билан боғлиқ: ташкилий, молиявий, ишга қабул қилиш эркинлиги ва тегишли академик автономия.

Академик эркинлик деганда университетнинг ўз ички ўқув ишларини мустақил бошқариш қобилияти, университетнинг талабаларни қабул қилиш, ўқув дастурларининг мазмуни, ўқитиш усул ва услубларини мустақил равишда шакллантириш ва ташкиллаштириш, сифат назоратини амалга ошириш, ўқитиш тилини танлаш каби турли академик муаммоларни ҳал қилиш имкониятлари тушунилади.

Бу нима учун керак?

Аввало, академик эркинлик академик маданиятнинг ажралмас қисми бўлиб, кўплаб ривожланган мамлакатларда (Германия, Франция, Буюк Британия, АҚШ) жамиятни демократлаштиришнинг ҳам кўрсаткичидир. Ушбу мамлакатларнинг академик эркинликка эга бўлган барча ОТМда, гарчи ўқитишнинг миллий ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлсада, илмий тадқиқотлар олиб бориш ва унинг натижаларини нашр этиш ҳеч қандай чекловларсиз амалга оширилади.

Қолаверса, хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, академик эркинлик илм-фан ривожига, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга, мамлакат илмий салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бундай ҳолда, ўзи режалаштирган йўналишда муваффақиятли ривожланишдан манфаатдор бўлган давлат, норманинг янги таҳририда таъкидланганидек, "илм-фан ривожига ва жаҳон илмий ҳамжамияти билан илмий алоқалар ўрнатилишига кўмаклашади". Зеро дунёда илм-фан интеграциялашган ҳолда, биргаликда ривожланади. Шу билан бирга, ушбу жараёнларни халқаро ҳуқуқ нормаларига зид бўлмаган ҳолда ҳуқуқий тартибга солиш, яъни уларни тўғри ташкил этиш, соҳани тўғри йўлга қўйиш тегишли ҳуқуқий база, яъни муайян қонунлар ва қонуности ҳужжатлари билан таъминланади.

Кўриб турганингиздек, 41-моддага кўшимча сифатида таклиф этилаётган юридик нормалар фан ва таълимни тизимли муносабатлар асосида ва ўзаро боғлиқликда ривожлантириш кафолатларини назарда тутади, бу эса Янги Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишга эришиш учун улкан, аммо амалга ошириш мумкин бўлган режалари контектида жуда муҳим омилдир.

М. М. Жалолов,

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори,

Техник фанлар бщйича фалсафа доктори (PhD)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Ўзбекистонликлар ва туркманистонликларнинг қаршилигига қарамай Роғун ГЕС қурилиши давом этади

Жаҳон банки шикоятни рад этишни ички қоидаларга асослаган

Туркия Россиядан сотиб олинган С-400 зенит-ракета мажмуаларини қайтармоқчи

Вашингтон Анқарадан Россия ҳарбий техникасидан воз кечишни талаб қилмоқда.

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

16 декабр куни Тожикистон фуқароси, 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг Москва вилоятидаги мактабда 9-синф ўқувчиси Тимофей К. томонидан пичоқлаб ўлдирилгани Россияда миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бораётганини тасдиқлагандек бўлди.

Юртимизда адолат пешволари пора билан қўлга тушди

Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гвардиола Ҳусанов сариқ карточка олган вазият ҳақида фикр билдирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Путин Украинага даҳшатли огоҳлантириш берди

Бу ҳақда The Daily Express нашри хабар берди.

АҚШ Тайванга 10 млрд доллардан ортиқ қийматда қурол сотишини эълон қилди

АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.

Киркукда тошқин сабаб 300 оила уй-жойини тарк этди

Ироқнинг Киркук шаҳрида 9 декабрь куни ёққан кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабаб 300 оила ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.

«Яқин Шарққа сўнгги 3000 йил ичида илк бор тинчлик олиб келдим» – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.