"Яндекс-такси" офисида номаълум шахс ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди

"Яндекс-такси" офисида номаълум шахс ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди

Пайшанба куни эрталаб Москвада "Яндекс-такси" офисида фавқулодда вазият бошланди.

РЕН ТВ телеканалининг хабар беришича, номаълум шахс ўзига бензин қуйиб, компания бош директори билан учрашишни талаб қилиб, ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қила бошлаган.

Воқеанинг барча тафсилотлари текширилмоқда. Воқеа жойига полиция юборилган.

Ушбу маълумотларнинг расмий тасдиғи ҳали йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!