Яна бир вазирлик “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига маблағ ўтказиб берди

Яна бир вазирлик “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига маблағ ўтказиб берди

Бугунги кунда мамлакатимизда янги турдаги “CОВИД-19” коронавируси тарқалишини чеклаш бўйича муҳим чоралар кўрилмоқда.

Мазкур пандемияга қарши курашишда тиббиёт соҳаси ва бошқа кўплаб масъул идоралар вакиллари фаол иштирок этмоқда.

Ҳозирги мушкул вазиятда халқимизга хос меҳр-мурувват, саховат каби фазилатлар янада кўпроқ намоён бўлмоқда, хусусан турли соҳа вакиллари “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига маблағ ажратмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатимизнинг хориждаги барча дипломатик ваколатхоналари ҳамда вазирлик тизимидаги ташкилотлар ходимлари ушбу ҳайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида ихтиёрий равишда иш ҳақларининг бир қисмини мазкур фондга беғараз ёрдам тариқасида ўтказдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!