Яккасаройдаги ер ости туннелида электр симларини туташи кузатилди

Яккасаройдаги ер ости туннелида электр симларини туташи кузатилди

Бугун, 10-июн куни соат 08:10 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Афросиёб ва Ш.Рашидов кўчалари кесишмаси олдида жойлашган ер ости туннелида электр симларини туташи кузатилди.

Воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 08:15 да етиб бориб, соат 09:08 да қуршаб олинган ва ҳодиса соат 09:15 да бартараф этилди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири етиб борган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!