Журналнинг ёзишича, мамлакат мудофаа вазири Исраэл Кац Ғазо секторининг жанубида жойлашган Рафаҳ шаҳри харобалари ўрнида атиги 60 кун ичида “гуманитар шаҳар” деб аталувчи мажмуани қуришни буюрган. Унинг фикрича, бу режага орқали икки йилдан бери гуманитар фалокатда яшаётган фаластинликлар устидан ҲАМАС ҳаракатининг назоратини заифлаштириш мумкин бўлади.
Мазкур режага кўра, лагерга Исроил армияси эмас, балки “халқаро ҳамкорлар” раҳбарлик қилади, бироқ режада уларнинг кимлиги очиқланмаган. Бунда Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) лагер атрофида “хавфсизликни таъминлаб туради”.
Ушбу ҳудудга олиб келинадиган одамлар ҲАМАС аъзоларининг кириб келишини олдини олиш учун махсус текширувлардан ўтказилади. Кацнинг таъкидлашича, лагерга киришга рухсат этилганлар ундан ташқарига чиқа олмайди.
Исроиллик инсон ҳуқуқлари бўйича ҳуқуқшунос Майкл Сфард The Guardian газетасига берган изоҳида бу режа “инсониятга қарши жиноят” эканини таъкидлади.
Ҳозирда Ғазо секторида икки миллиондан ортиқ одам яшайди. Уларнинг аксарияти 2023 йил 7 октябрда Исроилга уюштирилган террорчилик ҳужумидан сўнг ҲАМАСга қарши бошланган уруш оқибатида ўз уйи ва турар жойларидан айрилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.