Якка тартибдаги тадбиркор нечта ходим ёллаши мумкин?
Якка тартибдаги тадбиркорлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган фаолият тури бўйича 5 нафаргача ходим ёллаш ҳуқуқига эга.
Якка тартибдаги тадбиркор ходимлари учун ижтимоий солиқ тўлаши ва ЖШОДС ҳисоботини тақдим этиши шартми?
Якка тартибдаги тадбиркорлар ўзлари билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШОДС)ни ҳисоблаб чиқади ва тўлайди ҳамда ҳар ойда 15-санадан кечиктирмай ЖШОДС ҳисоботини тақдим этади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар ижтимоий солиқ ҳам тўлайди:
▫️савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритувчи ЙТТларнинг ёлланма ходимлари учун ойига БҲМнинг 0,5 баравари – 165 000 сўм;
▫️ фаолиятнинг бошқа соҳаларида ёлланма ходим учун йилига БҲМнинг 1 баравари – 330 000 сўм.
Якка тартибдаги тадбиркор ногирониги бўлган шахсларни иш билан таъминласа, имтиёз бериладими?
Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар МҲТЕКМнинг 3 баравари миқдорида ЖШОДСдан озод қилинади.
Шунингдек, И ва ИИ гуруҳ ногиронлари учун ижтимоий солиқ миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак.
Ушбу имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.
