Владимир Зеленский россиялик бизнесмен Роман Абрамовичнинг Лондоннинг "Челси" футбол клубини сотишдан тушган маблағларини Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтириш учун ишлатишни таклиф қилмоқда, деб ёзмоқда Британиянинг The Guardian нашри.
Нашрга берган интервьюсида Зеленский клубни сотишдан олинган 2,4 миллиард фунт стерлинг тақдирини Британия бош вазири Кир Стармер билан муҳокама қилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ушбу маблағларнинг бир қисмига АҚШдан Киев учун қўшимча ракетага қарши мудофаа тизимларини сотиб олиш мумкин бўларди.
Россия Киевга нисбатан уруш бошлаганидан сўнг, Британия ҳукумати Владимир Путин билан алоқалари учун санкциялар остида қолган Абрамовичга "Челси"ни сотишга рухсат берган эди — бунинг эвазига сотувдан тушган маблағ Украинадаги урушдан жабр кўрганларга ёрдам берувчи хайрия ташкилотларига ўтказилиши шарт эди.
Клуб сотилгач, маблағлар махсус банк ҳисобига ўтказилган ва Украинадаги жабрланувчиларга кейинчалик ўтказиш учун музлатиб қўйилган. Бироқ, ушбу маблағлар тақдири ҳамон ҳуқуқий баҳслар мавзуси бўлиб қолмоқда.
Абрамович уларни ўтказиш бўйича келишувни имзолашни рад этяпти ва бунга жавобан ўзига нисбатан терговларни тўхтатишни ҳамда бошқа активларидаги чекловларни олиб ташлашни талаб қиляпти. Британия расмийлари эса россиялик бизнесменни суд билан таҳдид қилмоқда, дейилади нашр хабарида.
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/4 финали доирасида Швейцарияга қарши ўтказилган учрашувда (3:1) гол ура олмади ва ўз тарихий сериясини якунлади.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Фуқароларга куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш, болалар ва кекса ёшдагилар саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади.
Reuters агентлигининг хабар беришича, агар АҚШ Эроннинг электр станцияларига зарба берса, Теҳрон Ямандаги ҳусийларга Баб ал-Мандаб бўғозини ёпиш бўйича кўрсатма берган.
The Guardian маълумотига кўра, улардан 6 нафари иккинчи марта она бўлган, 5 нафарда бачадондан ташқари ҳомиладорлик қайд этилган, 2 нафар қиз эса туғруқ пайтида вафот этган.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотларига жавоб қайтариб, Теҳрон таҳдидларга қуруқ сўзлар билан эмас, амалий ҳаракатлар билан муносабат билдиришини таъкидлади.
Туркия сиёсий тарихидаги энг шафқатсиз давлат тўнтаришига уринишлардан бири бундан роппа-роса 10 йил аввал, 2016 йил 15 июль куни содир бўлган эди. Мамлакатимизнинг давлат муассасаларига яширинча жойлашиб олган террористик оқим томонидан амалга оширилган ушбу давлат тўнтаришига уринишнинг мақсади Туркияни узоқ йиллар давом этадиган тартибсизлик ва беқарорлик муҳитига судраб, халқимизнинг келажагини ўз назорати остига олиш эди.
Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасидан бир гуруҳ талабалар Озарбайжонда сафарда бўлиб турибди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардан (тахминан 2 мингта касалланиш ва 700 дан ортиқ ўлим ҳолати) 4 баробар кўп бўлиши мумкин.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.