Дональд Трампнинг билдиришича, Эрон томонидан AH-64 Apache уриб туширилгани ортидан АҚШ жавоб чораларини кўришга мажбур бўлади.
Трамп ўзининг Truth Social платформасида ёзган баёнотида, воқеа Ҳормуз бўғози ҳудудида, патрул вақтида содир бўлганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳужум “қасддан қилинган ҳаракат” сифатида баҳоланмоқда ва АҚШ унга жавоб қайтариш ҳуқуқига эга.
АҚШ Марказий қўмондонлиги маълумотига кўра, вертолёт 8 июнь куни кечқурун Уммон соҳиллари яқинида қулаган. Ҳодиса оқибатида икки учувчи қутқарилган.
The New York Times ёзишича, бу АҚШнинг 28 февралдан бери Эронга қарши давом этаётган ҳарбий амалиётлар фонида қайд этилган биринчи AH-64 Apache йўқотиши бўлиши мумкин.
Ҳозирча Эрон томонидан бу баёнот юзасидан расмий тасдиқ берилмаган.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Босния ва Герцеговинага (2:0) қарши баҳсдаги қизил карточкаси учун берилган бир ўйинлик дисквалификациясини вақтинча тўхтатди.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.
2026 йил 7 июль куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулованинг Ўзбекистон Республикасига амалга оширган хизмат сафари доирасида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова билан учрашув бўлиб ўтди.