Кения полицияси мамлакат марказида жойлашган Нанюки шаҳрида Эболага чалинган АҚШ фуқаролари учун карантин маркази қурилишига қарши ўтказилган намойишни тарқатиш учун кўздан ёш чиқарувчи газ қўллади.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, намойишчилардан бири бош қисмига ўқ тегиши оқибатида ҳалок бўлган. Reuters агентлиги намойиш ташкилотчиларига таяниб хабар беришича, жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Қўлларида Кения байроқлари, турли баннерлар ҳамда ён томонига қизил ҳарфлар билан «Эбола» деб ёзилган оқ тобут кўтарган намойишчилар карантин маркази қурилишини бекор қилишни талаб қилдилар.
Ўтган ҳафта ҳам полиция худди шундай намойишларни куч билан тарқатган эди. Ўшанда икки киши ўқ тегиши оқибатида ҳалок бўлган.
Норозиларнинг таъкидлашича, уларни Эбола касаллигининг мамлакатга кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли, шунингдек ҳукуматнинг мазкур марказ фаолияти бўйича аниқ маълумот бермаётгани ташвишга солмоқда.
Май ойида Кения Олий суди карантин марказини ишга туширишни вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор чиқарган эди. Судга мурожаат қилган инсон ҳуқуқлари ташкилотлари марказ аҳоли учун «жиддий ва муқаррар хавф» туғдириши мумкинлигини билдирган.
Намойишчилардан бири Присцилла Имани Reuters агентлигига берган интервьюсида мазкур лойиҳа Нанюки шаҳри ва бутун Лайкипия округи иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатаётганини айтди.
«Одамлар бу ерга келишдан қўрқмоқда. Лайкипия чиқиндихона эмас ва бизнинг овозимиз эшитилиши керак», — деди у.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
The Wall Street Journal маълумотига кўра, америкаликлар орасида Исроилни қўллаб-қувватлаш даражаси пасайиб бораётгани ортидан мамлакат АҚШ жамоатчилик фикрига таъсир қилиш учун қиймати 50 миллион доллар бўлган кампанияни йўлга қўйган.
Reuters агентлигининг хабар беришича, агар АҚШ Эроннинг электр станцияларига зарба берса, Теҳрон Ямандаги ҳусийларга Баб ал-Мандаб бўғозини ёпиш бўйича кўрсатма берган.
The Guardian маълумотига кўра, улардан 6 нафари иккинчи марта она бўлган, 5 нафарда бачадондан ташқари ҳомиладорлик қайд этилган, 2 нафар қиз эса туғруқ пайтида вафот этган.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотларига жавоб қайтариб, Теҳрон таҳдидларга қуруқ сўзлар билан эмас, амалий ҳаракатлар билан муносабат билдиришини таъкидлади.
Туркия сиёсий тарихидаги энг шафқатсиз давлат тўнтаришига уринишлардан бири бундан роппа-роса 10 йил аввал, 2016 йил 15 июль куни содир бўлган эди. Мамлакатимизнинг давлат муассасаларига яширинча жойлашиб олган террористик оқим томонидан амалга оширилган ушбу давлат тўнтаришига уринишнинг мақсади Туркияни узоқ йиллар давом этадиган тартибсизлик ва беқарорлик муҳитига судраб, халқимизнинг келажагини ўз назорати остига олиш эди.
Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасидан бир гуруҳ талабалар Озарбайжонда сафарда бўлиб турибди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардан (тахминан 2 мингта касалланиш ва 700 дан ортиқ ўлим ҳолати) 4 баробар кўп бўлиши мумкин.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.