2025 йилда Африканинг энг яхши футбол ҳаками деб топилган сомалилик рефери Омар Артанга АҚШга киришга рухсат берилмади. ФИФА томонидан 2026 йилги жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатига киритилган мутахассис Майами аэропортида чегара назоратидан ўта олмаган.
Reuters агентлигининг хабар беришича, қарор ўтган ҳафта охирида қабул қилинган. Омар Артан АҚШга етиб келганидан сўнг мамлакатга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва чегара хизмати томонидан орқага қайтарилган.
ФИФА ушбу ҳолат бўйича изоҳ бериб, қабул қилувчи давлатнинг миграция ва виза масалаларига аралашмаслигини маълум қилди.
«ФИФА мезбон мамлакатнинг иммиграция тартиб-таомилларида, жумладан виза масалаларида иштирок этмайди. Ваколатли идоралар бизга жаноб Артаннинг мақоми ҳозирча қайта кўриб чиқилмаслигини маълум қилди», деди федерация вакили.
АҚШ Божхона ва чегара хизмати ҳам бу воқеани тасдиқлаган. Бироқ идора баёнотида ҳакамнинг исми очиқланмаган ва мамлакатга кириш рад этилганининг аниқ сабаблари келтирилмаган. Фақат Майами аэропортига келган Сомали фуқаросига кириш тақиқлангани маълум қилинган.
Омар Артан эса вазиятга қарамай, фаолиятини давом эттириш ниятида эканини билдирди. У ўзини қўллаб-қувватлаган футбол жамоатчилигига миннатдорлик изҳор қилди ва ҳамкасбларига жаҳон чемпионатида омад тилади.
Омар Артан жаҳон чемпионати финал босқичи ўйинларига жалб қилинган биринчи сомалилик рефери сифатида ҳам тарихга кирган.
Кузатувчиларнинг фикрича, мазкур қарор спорт ва миграция сиёсати кесишган нуқтада юзага келган баҳсли ҳолатлардан бири бўлиб, жаҳон чемпионати олдидан катта муҳокамаларга сабаб бўлиши мумкин.
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/4 финали доирасида Швейцарияга қарши ўтказилган учрашувда (3:1) гол ура олмади ва ўз тарихий сериясини якунлади.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Фуқароларга куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш, болалар ва кекса ёшдагилар саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади.
Reuters агентлигининг хабар беришича, агар АҚШ Эроннинг электр станцияларига зарба берса, Теҳрон Ямандаги ҳусийларга Баб ал-Мандаб бўғозини ёпиш бўйича кўрсатма берган.
The Guardian маълумотига кўра, улардан 6 нафари иккинчи марта она бўлган, 5 нафарда бачадондан ташқари ҳомиладорлик қайд этилган, 2 нафар қиз эса туғруқ пайтида вафот этган.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотларига жавоб қайтариб, Теҳрон таҳдидларга қуруқ сўзлар билан эмас, амалий ҳаракатлар билан муносабат билдиришини таъкидлади.
Туркия сиёсий тарихидаги энг шафқатсиз давлат тўнтаришига уринишлардан бири бундан роппа-роса 10 йил аввал, 2016 йил 15 июль куни содир бўлган эди. Мамлакатимизнинг давлат муассасаларига яширинча жойлашиб олган террористик оқим томонидан амалга оширилган ушбу давлат тўнтаришига уринишнинг мақсади Туркияни узоқ йиллар давом этадиган тартибсизлик ва беқарорлик муҳитига судраб, халқимизнинг келажагини ўз назорати остига олиш эди.
Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасидан бир гуруҳ талабалар Озарбайжонда сафарда бўлиб турибди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардан (тахминан 2 мингта касалланиш ва 700 дан ортиқ ўлим ҳолати) 4 баробар кўп бўлиши мумкин.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.