Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришга 50 миллион доллар ажратилади

Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришга 50 миллион доллар ажратилади

 

“Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4606-сон, 18.02.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Асака” АТБга хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион АҚШ доллари миқдорида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредит линияси тақдим этилади.

Жамғарманинг кредит линияси 10 йилгача муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр, “Асака” АТБ маржасини ҳисобга олмасдан йиллик 5 фоиз ставка билан ҳудудларда янги импорт тиббиёт ускуналари (косметологияга оидлари бундан мустасно) ва уларга бутловчи қисмларни харид қилиш учун тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Асака” АТБ орқали республиканинг барча ҳудудларида хусусий тиббиёт ташкилотларини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш бўйича 286 та лойиҳа амалга оширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!