Соғлиқни сақлаш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура билан ҳамкорликда 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурининг ижросини таъминлаш юзасидан “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида лицензияловчи орган мансабдор шахслари ва ходимларининг масъулиятини янада ошириш” мавзусида семинар ташкил этилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетасининг расмий сайти хабар тарқатди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларининг тиббий фаолиятни лицензиялаш бўйича мутахассислари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси масъул ходимлари иштирок этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати томонидан маълум қилинди.
Cеминарда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш ва давлат хизматлари кўрсатиш борасида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар, янгича тартиб-тамойиллар, тиббий хизматни лицензиялаш жараёнида қонунийлик, шаффофлик, адолат принципларига риоя этиш, бу тизимда коррупциянинг олдини олишда мутасаддилар зиммасидаги вазифалар хусусида сўз юритилди.
Халқаро валюта жамғармасининг маълумотига кўра, дунёда коррупция ва порахўрлик натижасида йилига 1,5-2 триллион доллар маблағ ўзлаштирилиб, жаҳон иқтисодиётига жуда катта зарар етказилмоқда. Бу муаммо мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Жумладан, тиббиёт тизимида ҳам бундай ҳолатлар учраб турибди. Жорий йилнинг дастлабки 4 ойида соҳанинг турли йўналишларида ана шундай ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйган 28 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиётнинг барча бўғинида бундай муаммоларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Маълумки, 2017 йил 1 апрелда Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, хусусий тиббиёт муассасалари шуғулланиши мумкин бўлган тиббий ихтисосликлар 50 тадан 126 тага кўпайди. Хусусий клиникаларга давлат томонидан қатор молиявий имтиёзлар берилмоқда. Бундан ташқари, лицензия олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш муддати 30 кундан 20 кунга қисқартирилди, лицензия олиш учун тўланадиган давлат божи энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 5 бараваригача камайтирилди.
—Бундай имтиёз ва имкониятлар туфайли қисқа муддатда, яъни, сўнгги бир йил ичида 202 та хусусий тиббиёт муассаса ўз фаолиятини кенгайтирди, 300 та янги ташкил этилиб, хусусий тиббиёт муассасаларнинг умумий сони 4200 тадан ошди, - дейди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов. - Ана шундай ютуқлар билан бирга ҳали олдимизда ечимини кутиб турган муаммолар ҳам талайгина. Бу вазифаларни бажаришда қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик — ҳар бир тиббиёт ходими фаолиятининг кундалик қоидасига айланиши керак. Буни тиббий хизматни лицензиялаш билан шуғулланувчи органларнинг раҳбар-мутахассислари ҳам яхши англаши лозим. Шундагина соҳада адолат қарор топади. Адолат, ҳалоллик бор жойда ишда унум, барака бўлади.
Семинарда соғлиқни сақлаш тизимида бу йўналишда ўзига хос натижалар билан бирга, хусусий тармоқни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган бир қатор муаммолар борлиги ҳам қайд этилди. Масалан, бу йўналишда фаолият юритиш истагида бўлган тадбиркорларга ер ажратиш ёки давлат мулкини хусусийлаштириш, уларга тижорат банклари орқали кредитлар ажратиш билан боғлиқ жараёнлар мураккаблигича қолмоқда. Шунингдек, хусусий тиббиёт соҳасига чет эл инвестицияси ва малакали мутахассисларини жалб этиш ишлари ҳам талаб даражасида эмас.
Тадбирда бу борадаги муаммоларни бартараф этиш, тиббий хизматни лицензиялашда қонунийликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш соҳасида лицензияловчи орган мансабдор шахслари ва ходимларининг масъулиятини янада ошириш, хусусий тиббиётни ривожлантириш, соҳага илм-фан ва инновацион технологияларни кенг татбиқ этиш, халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш билан боғлиқ устувор вазифалар ҳам белгилаб олинди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.