Хусусий тиббиёт клиникаларида нечта йўналишда юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда?
Юртимиз соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий сектор улуши йилдан йилга ортиб бормоқда.
🔬Бу бир томондан аҳолига тиббий хизматдан фойдаланишда кенг танлов имкониятини тақдим этса, бошқа томондан хизматлар сифатини ҳам яхшилайди. Энг асосийси, бу – давлат тиббиёт муассасаларига тушадиган юкламанинг сезиларли даражада камайишига хизмат қилади.
Айтиш лозимки, соҳада яратиб берилган шарт-шароитлар туфайли бугунги кунда мамлакатимиздаги хусусий тиббиёт муассасаларида 130 та тиббий ихтисосликнинг 18 та йўналишида юқори технологияли ва мураккаб жарроҳлик операциялари бажарилмоқда.
🛏 Хусусий секторга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан травмотология ва ортопедия, акушерлик ва гинекология, кўз микрохирургияси, урология ва кардиология каби ихтисосликлар бўйича тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилди.
📝 Шунингдек, имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни нодавлат тиббиёт муассасаларида даволаниш харажатлари Давлат суғурта жамғармаси томонидан қоплаб берилмоқда.
🚑 Қолаверса, 36 та муассаса 91 та автотранспорт воситалари билан ўз тез тиббий ёрдам хизматига эга.
👨⚕️Таъкидлаш керак, айни пайтда тиббиётнинг мазкур секторида 16 минг 365 нафардан зиёд шифокор, қарийб 25 минг 500 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият кўрсатмоқда.
Яқин келажакда мазкур йўналишда:
✅ янги нодавлат тиббиёт муассасаларини ташкил этишда халқаро стандартларни жорий этиш;
✅ хусусий секторда тиббий хизматлар сифатини ошириш, “хавфсиз тиббиёт” принципини амалиётга татбиқ қилиш;
✅ тиббий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш;
✅ соҳада сифат кўрсаткичларини янада ошириш кўзда тутилган.