⃣ Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.S.” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси А.Н. ва бошқалар тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига сув насосларини яширинча улаб, жами 452,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
2️⃣ Департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “А.С.” хусусий корхонаси раҳбари Ж.Н. “Иттифоқ-Гулбоғ” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода тижорат мақсадида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 163,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
3️⃣ Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.А. нотурар-жой биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига сув насоси ва бошқа электр жиҳозларини ҳисоблагичдан ташқари улаб, 130,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилди
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.